Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоанинг «Бёрнли» клубига қарши (0:2) учрашувдаги мағлубиятидан сўнг, трансфер бозоридаги ҳаракатларини кескин танқид қилди.
«Мен «Манчестер Юнайтед»нинг энг содиқ мухлиси бўлганман ва шундай қоламан. Лекин тан олиш керак, Еврокубокларда «ПСЖ» клубига қарши ўйиндаги ғалабадан кейин жамоа қийин аҳволга тушиб қолди. Ҳеч қандай ечим йўқ. Клубга барча муаммоларни мустақил ҳал қиладиган одам керак.
Баъзида мен “МЮ”нинг таркибига назар соламан ва айрим одамларнинг бу ерда қандай қилиб пайдо бўлиб қолганига ҳайрон қоламан. Трансферлар учун 600 миллион фунтга яқин пул сарф қилинди, лекин мавсумда энг яхши футболчилари – клуб тарбияланувчилари бўлмоқда.
Трансфер бозорида клуб тизимига мос келадиган футболчиларни харид қилиш борасида “МЮ” «Ливерпуль»дан ўрнак олиши керак», — деди Рио Фердинанд.