Кириш Регистрация
25/09 17:00 Андижон 2-1 Бухоро
25/09 17:00 Металлург 2-2 Локомотив
26/09 16:00 Тамбов 0-2 Спартак
26/09 16:00 Энергетик-БГУ 1-1 Ислочь
26/09 16:00 Алавес 0-0 Хетафе
26/09 16:30 Брайтон 1-2 Ман. Юнайтед
26/09 18:00 Навбаҳор 0-0 Насаф
26/09 18:00 АГМК 0-0 Қизилқум
26/09 18:00 Городея 0-0 Славия
26/09 18:00 Торино 0-0 Аталанта
26/09 18:30 Зенит - Уфа
26/09 18:40 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
26/09 19:00 Кристал Пэлас - Эвертон
26/09 19:00 Валенсия - Уэска
26/09 20:00 Торпедо-БелАЗ - Неман
26/09 21:00 Сампдория - Беневенто
26/09 21:00 Кальяри - Лацио
26/09 21:30 Вест Бромвич - Челси
26/09 21:30 Эльче - Реал Сосьедад
26/09 22:00 Сочи - Краснодар
26/09 22:00 БАТЭ - Динамо-Брест
26/09 22:45 Пахтакор - Истиқлол
26/09 23:45 Интер - Фиорентина
26/09 23:59 Бетис - Реал Мадрид
27/09 00:00 Бёрнли - Саутгемптон
27/09 15:00 Осасуна - Леванте
27/09 15:30 Специя - Сассуоло
27/09 16:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
27/09 16:00 Шеффилд Юнайтед - Лидс
27/09 16:00 Арсенал Тула - Ростов
27/09 17:00 Машъал - Сурхон
27/09 17:00 Белшина - Шахтёр-Солигорск
27/09 17:00 Эйбар - Атлетик Бильбао
27/09 18:00 Тоттенҳэм - Ньюкасл
27/09 18:00 Верона - Удинезе
27/09 18:00 Наполи - Женоа
27/09 18:30 Ахмат - Урал
27/09 19:00 Динамо Минск - Витебск
27/09 19:00 Атлетико - Гранада
27/09 20:30 Манчестер Сити - Лестер
27/09 21:00 ЦСКА - Локомотив
27/09 21:00 Ротор - Рубин
27/09 21:00 Рух - Слуцк
27/09 21:00 Кротоне - Милан
27/09 21:30 Вальядолид - Сельта
27/09 21:30 Кадис - Севилья
27/09 23:00 Вест Хэм - Вулверҳэмптон
27/09 23:45 Рома - Ювентус
27/09 23:59 Барселона - Вильярреал

Зинченко дунёнинг энг кучли 5 нафар футболчиси ким эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси футболчисини Александр Зинченко яқиндагина Украинанинг Sports.ua нашри учун катта интервью бериб ўтди. Қаҳрамонимиз ушбу интервьюда дунёнинг энг кучли беш нафар футболчиси ким эканлигини маълум қилди ва уларга қисқача тариф бериб ўтди.

Киллиан Мбаппе

Унинг ёш бўлишига қарамай кўрсатаётган  ўйинларига ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. У энди 21 ёшда. Агар, “Реал Мадрид” ёки “Барселона”дан бирига ўтадиган бўлса, ундаги кескин ўсиш бунданда жадаллароқ давом этиши ҳеч гап эмас.

Криштиану Роналду

Унинг қанчалар яхши эканлигини таърифлашга сўз ожиз. Ҳар қандай мухлис учун у ижросидаги ўйинларни стадиондан томоша қилиш жуда катта шараф. Шахсан мен учун ҳам Ронладу чинакам наъмунали футболчи. Уни дунёдаги барча спортчилар ҳурмат қилишлари керак. Роналду шунга лойиқ инсон ва футболчи.

Роналдиньо

Айнан Роналдиньонинг ўйинлари туфайли мен илк бор кўчага тўп тепиш учун отилиб чиққанман. У сингари чарм тўп афсунгарлари бошқа майдонда пайдо бўлмайди. У тўп билан кўрсатган мўъжизаларини бошқа ҳеч ким қайтара олмаслиги аниқ. Эндиликлда у сингари техник қобилият эгасини яна учратишнинг иложи йўқ.

Лионел Месси

Месси ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. У барча замонларнинг энг яхши футболчиси. Мен учун Кройф ва Марадона ҳам Мессидан кейинги ўриндан жой олишган. У майдонда ҳамма нарсага қодир. Уни чинакам гол машинасига қиёслаш мумкин. У қадар катта бўлмаган жусса эгаси бўлсада, тезлик эвазига футбол тарихида муҳим жой олишга муваффақ бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим. Месси ўйин чоғида ўзини жуда эркин тутувчи рассомга ўхшайди.  Шу сабабли Месси киритган голлар чинакам санъат асарига айланиб кетади.

Андрей Шевченко

Бизда у футбол қироли. Мустақил Украина футболи тарихидаги энг яхши футболчини ёқтирмайдиган бирорта украиналик болакай бўлмаса керак. Шева буюк футболчи ва яхши инсон. Бундан ташқари, ундаги мураббийлик маҳоратини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Биласизми, Шевченконинг футболга ўз қарашлари ва ўлчовлари мавжуд. Бир сўз билан айтганда у футбол профессори!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:10, 25.01.2020.
Ўқилди: 11235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.