Италия чемпионатининг 21-тури доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. «Милан» ўз уйида «Брешия»ни қабул қилди.
Учрашув тугашига 19 дақиқа қолганида Анте Ребич ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, ушбу футболчи аввалги турда бўлиб ўтган "Удинезе"га қарши ўйинда ҳам 2та гол билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган эди.
Ушбу ғалабадан кейин "Милан" ўз очколарини 31тага етказиб, жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди.
Италия чемпионати, 20-тур
Брешия – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 71 Ребич.
Брешия – Йоронен, Сабелли, Матею, Чистана, Чансельор, Дессена (Ндой, 70), Бизоли (Скрабб, 88), Тонали, Ромуло, Айе (Доннарумма, 78), Торрегросса.
Милан – Доннарумма, Тео, Конти, Романьоли, Кьер, Чалханоглу (Крунич, 77), Кастильехо, Кессиэ, Беннасер, Ибрагимович, Рафаэл Леау (Ребич, 58).
Огоҳлантиришлар: Кьер (2), Сабелли (21), Тео (36), Конти (44), Беннасер (62), Скрабб (89).