Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АГМК назорат учрашувида «Сурхон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган АГМК жамоасининг назорат беллашувидаги навбатдаги рақиби — “Сурхон” клуби бўлди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳсда олмалиқликлар  ғалабани тантана қилди.

Ҳар иккала бўлимда мураббийлар штаби деярли барча футболчиларга имконият беришди. Дастлаб учрашувнинг 3-дақиқасида меҳмонларнинг қанотдан уюштирган ҳужумини Ҳусниддин Ғофуров голга айлантириб, “Сурхон”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1. Бироқ учрашувнинг илк дақиқалариданоқ ўйинда ўз устунлигини таъминлаган олмалиқликлар тезкор жавоб қайтарди. Абдуловнинг узатмасидан сўнг устамонлик рақибдан қочган Санжар Турсунов дарвозабонни доғда қолдириб, баҳсда ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Шундан кейин ҳам қатор ҳужумлар уюштирган АГМКГнинг 27-дақиқадаги уринишини Сайдулло Раҳматов ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 2:1.

Танаффусга жамоалар айнан шундай кўринишдаги ҳисоб билан йўл олишди.

Иккинчи таймда таркибни буткул янгилаган АГМК 53-дақиқада яна гол уришга муваффақ бўлди. Бу гал Арслонмират Аманов Нурматовдан узатмани қабул қилиб, узоқдан дарвозани аниқ нишонга олди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1!

Шу тариқа АГМК иккинчи назорат беллашувида ҳам ғалаба қозонди ва тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини якунлади. Тайёргарлик доирасидаги учинчи босқич йиғинни АГМК Бирлашган Араб Амирликларида олиб боради. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Назорат учрашуви
25 январь, шанба.
АГМК — «Сурхон» 3:1
Қибрай стадиони.
Ҳакам: Виктор Серазитдинов.

Голлар: Санжар Турсунов (17 ассист: Абдулов), Сайдулло Раҳматов (27), Арслонмират Аманов (53 ассист: Нурматов) - Ҳусниддин Ғофуров (3)

АГМК (биринчи бўлим) — Роман Абдулов (Суҳроб Султонов, 30 - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Санжар Турсунов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили.

Иккинчи таймда майдонга тушган таркиб — Суҳроб Султонов (Валижон Рахимов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Хожимат Эркинов - Арслонмират Аманов, Шаҳзод Нурматов, Фарҳод Имамов.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 15:32, 25.01.2020.
Ўқилди: 5145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.