Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Диёр Имомхўжаев: «Болалар футболида муаммоларимиз тўла эканини қатиқ сотадиган қўшним ҳам билади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 йил аввалгисидан кучлироқ эдими?

Самвел Бабаян Рио-2016 учун ҳаракат қилган таркиб футболчилари билан танишиб олинг:
▪️Жалолиддин Машарипов
▪️Икром Алибоев
▪️Акром Комилов
▪️Жамшид Искандеров
▪️Достон Ҳамдамов
▪️Отабек Шукуров
▪️Элдор Шомуродов
▪️Игорь Сергеев
▪️Достон Турсунов
▪️Сардор Раҳмонов
▪️Владимир Козак
▪️Жавоҳир Соҳибов

Бу йигитлар Қатарга кетаётганидаёқ анча танилиб улгурганди. Бугунга келиб шуларнинг ярмидан кўми миллий терманинг асоси, тўғрими? Бироқ Бабаян жамоаси гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган.

Мана энди ўзингизга савол беринг: Таиландга борган Ғаниев ёки Қодирқуловдан бошқа қайси футболчини сиз мусобақага қадар танир эдингиз? Футбол журналистлари учунгина уларнинг ҳаммаси қисман таниш. Аммо сиз Ойбек Бозоровни шу мусобақада кашф қилдингиз, тўғрими? Яхшибоев Пахтакор асосий таркибига кира олмаган футболчи. Қолганлар ҳам унинг қатори йигитлар. Лекин улар мусобақанинг “ўлим гуруҳи”дан жой олиб, охирида ярим финалга қадар етиб боришди. Охирги икки ўйинда рақибдан яхшироқ ўйнаб, мағлуб бўлишди. Шунинг учун ҳам жамоага эътирозим йўқ.

Агар Австралияни ютганимизда, қаҳрамон бўлардик, тўғрими? Юта олмаганимиз учун энди ҳамма айб болалар футболида экан. Умуман олганда болалар футболида муаммоларимиз тўла эканини қатиқ сотадиган қўшним Ҳалима опа ҳам билади, чунки ўғлини Бунёдкор академиясига олишмаган экан, порталга камида 10 марта юмалоқ хат ёзди. Бироқ биласизми нима, Бразилияда болалар футболи бундан беш батар. Бироқ улардан футболчи чиқиб ётибди. Чунки уларда дунёқараш бошқа. Бизда-чи? Қайси соҳа даҳшат ривожланиб кетган-у, футболчилар қолоқлигича қолиб кетди? Футболимиз-ку Осиёнинг тўртинчи жамоаси экан, яна қайси соҳа Осиёда тўртинчи? 3-4 йил аввал болалар футболи учун 5 миллион сўмдан йиғиб берганимизда Олимпиадага борармидик

Диёр Имомхжаев

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 15:23, 26.01.2020.
Ўқилди: 8016 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.