Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

АПЛ ҳаммани ҳам қабул қилавермайди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг шиддатли лигаси сифатида тан олинган АПЛда тўп суриш учун футболчилардан қўшимча куч ва мотиватсия талаб этилади. Туманли албиондаги футбол қанчалар томошабоп бўлмасин, у барча футболчиларни ҳам қабул қилавермайди. Бугун курашлаган бой лигада омадсиз иштирок этган юлдузлар ҳақида сўз юритамиз.

Эрнан Креспо

21-асрнинг илк йилларида тўхтатиб бўлмас ҳужумчилардан бири сифатида ёдга олинадиган Эрнен Креспони танимайдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Раман Абрамович “Челси” тепасига келгач, жамоага юлдузларни жалб этишни айнан Кресподан бошлайди. 2003-йилда аргентинлик футболчи учун 17 миллион фунт стерлингдан воз кечган “Челси” узоқ йиллар давомида ҳужум чизиғидаги муаммоларни бартараф этишни режалаштирган эди, бироқ барчаси кутилмаган якун топди. Туманли албиондаги омадсиз мавсумдан сўнг, футболчи ўзини “Милан”га ижарага беришларини илтимос қилади. “Аристократлар” формасини йўқотиб қўйган ҳужумчини бир мавсумга қўйиб юборишади. Қизиғи шундаки, Эрнан “Милан”да яна аввалги даражасида ҳаракат қила бошлади. Ижара сўнггида ортга қайтгач, у АПЛда йўқолиб қолди. Жисмоний юкламаларга дош бера олмаган форвард мавсум сўнггида“Интер”га ўтиб кетди.

Хуан Себастиан Верон

Сер Алекс фаолиятидаги энг омадсиз трансфер деб ёдга олинувчи яна бир аргентиналик футболчи. Марказий ярим ҳимоячи учун ўша даврларда фантастик сумма (2001-йилда 28 миллион фунт стерлинг!) тўлашдан чўчимаган “қизил иблислар” ўзлари кутган натижага эриша олишмади. Шотландиялик мураббий тобора ўйинида пасайиш кузатилаётган Веронни турли позитсияларда синаб кўрганига қарамай, ярим ҳимоячи жамоа ўйинидан тушиб қолишда давом этаверди. Орадан кўп ўтмай, қаҳрамонимиз АПЛнинг бошқа бир жамоаси – “Челси”га йўл олди.  “Челси” клуб учун бор йўги 7 та ўйинда майдонга тушган Вероннинг трансфери учун 14 миллион евро тўлаганидан ҳали-ҳамон афсус чекса, ажаб эмас.

Андрей Шевченко

Ўз авлоднинг энг яхши футболчиси, “Олтин тўп” соврини эгаси, ЕЧЛ ғолиби ва туғма тўпурар Андрей Шевченко ҳам ўз вақтида АПЛни забт этишни уддалай олмагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Барча унинг “Челси”да ҳам “Милан”да бўлгани каби “ёндиришини” кутган эди, аммо Туманли албионда украиналик футболчини омадсиз мавсумлар кутиб турган эди. Ўзининг илк мавсумида бироз кўзга ташланиб турган ҳужумчи, 2007/8-йилги мавсумни деярли тўлиқлигича лазариятда ўтказади. Ўз карьерасини ўнглаб олиш мақсадида Италияга йўл олган қаҳрамонимиз у ерда ҳам қўним топа олмади ва барчасини бошлаган “Динамо Киев” клуби билан шартнома имзолади.

Диего Форлан

Уругвайлик ҳужумчи АПЛдаги омадсизликдан сўнг, ўз карьерасини қутқариб қолган кам сонли футболчилардан бири. 2002-йилда ўз кучини АПЛда синаб кўришга қарор қилган форлан барчасини ажойиб тарзда бошлаган эди. Дебют учрашувидаёқ азалаий рақиблар “Ливерпуль” дарвозасига иккита гол. Бундан ортиқ дебют бўладими? Афсуски, унинг АПЛдаги карьерасида ўша дебют учрашувидан бошқа бирорта ёрқин ўйин бўлмади. Кейинчалик футболчи 27 та ўйин давомида гол киритишни уддалай олмади. Орадан кўп ўтмай, унинг футболчилик фаолиятида кескин пасайиш кузатилди. “Манчестер Юнайтед” Уейн Рунини харид қилгач, Форлан умуман таркибдан тушиб қолишни бошлади. Диего ўз фаолиятини сақлаб қолиш учун Испанияга кетишдан бошқа чора топа олмади.

Поль Погба

АПЛ билан чиқиша олмаганларнинг энг сўнггиларидан бири. Баъзи мухлислар учун амалдаги ЖЧ ғолибининг бу рўйхатда пайдо бўлиши эриш туюлар, бироқ ишонинг Погба аллақачон ўзининг сўнгги бекатига етиб келди. 2016-йилда Погбани ортга қайтариш учун “қизил иблислар” 110 миллион евродан воз кечишганида, мухлислар Погбада жамоани қутқарувчи ҳалоскорни кўришни орзу қилишган эди. Афсуски, Погба иккинчи Бекҳам ёки Роналду бўлишни уддалай олмади. Сўнгги пайтларда жароҳатларга ўралашиб қолган француз клубда 3та мавсум ўтказган бўлсада, деярли ҳеч нарсани исботлай олмади. Айни дамга келиб, Погба жамоадан кетиш учун ҳамма нарсага тайёр чинакам омадсиз трансферга айланиб бўлди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:44, 27.01.2020.
Ўқилди: 6578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.