Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Килиан Мбаппе: “Жуда кўп йиғлаганман”

Баҳо:
+ | -

Парижнинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “BBC sport” нашри учун қизиқарли интервью берди.

- АПЛда тўп суриш обрўлироқ деб ўйлайсанми?

-Mен айни дамда ПСЖ жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Асосий мақсадим жамоанинг дунё ареналаридаги мавқейини кўтариш ва кўплаб совринлар ютиб бериш. Мен бу клубга келганимда 18 ёш бола эдим. Тўғри, машхур эдим, лекин супер юлдуз эмас. Энди эътибор беринг нималар ўзгарди? Бунинг учун терма жамоа ва ПСЖдан минаддорман. Ҳозир совуққонликни сақлаб қолган холда бор эътиборимни ПСЖга қаратмоқчиман. Ҳаммаси мавсум сўнгида муҳокама қилинади. Энг муҳими менинг ўйнимда пасайиш бўлмаслиги.

- “Ливерпуль” ҳақидаги фикринг қаданй?

- Бугунги кунда “Ливерпуль” амалга ошираётган ишларга ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. Улар бирорта ўйинда мағлуб бўлишмади. Бу жуда қийин. Улар худди машина сингари ҳар бир ўйинга катта эътибор қаратишмоқда. Шу сабабли ғалаба қозонишда давом этишмоқда деб ҳисоблайман.

- Тренд Александр Арнолд сенинг голни нишонлаш услубингдан фойдаланидан хабаринг борми?

- Албатта, мен бу билан фахрланаман. У жуда ажойиб йигит.

- “Монако”га 14 ёшингда келганинг ҳақида сўзлаб берсанг?!

- Бу менинг ҳаётимдаги энг катта воқеа бўлган десам, адашмаган бўламан. Мени клубга отам олиб келган. Бу бизнинг ўша даврда олдимизда турган вариантлар ичидаги энг зўри эди. Янги жойда барча билан киришиб кетиш жуда мушкул. Тасаввур қилинг, 14 ёшли болакай ота-онасидан узоқда, бир ўзи истиқомат қилмоқда. “Монако”даги биринчи йилим давомида жуда кўп кўзёш тўкар эдим. Ҳаммаси соғинч туфайли. Қанчалар қийин бўлмасин, футболга бўлган муҳаббатим сабабли барчасига сабр қилдим. Шунчаки ўз орзуйим учун охиригача кураш олиб бордим.

- Оилангдан қандай маслаҳатлар олгансан?

- Жуда эрта машхурликнинг келиши ҳам оғирлик қилади. Тўғриси, бундан кўп жабр кўрганман. Шундай паллада оиламнинг далдаси барчасини бартараф этишга кўмак берган. Улар доиммо ҳотиржамликни сақлаб қолишни талаб қилишади. Дадам доиммо футбол оламига катта мақсадлар билан кириб келганим ва уларга содиқ қолишимни эслатиб турадилар. Оилам мен учун жуда муҳим.

- Келажакда сендан нима кутайлик?

- Ҳамма нарса кутишингиз мумкин. Ҳозир мени кимлигимни ва қандай тўп суришимни барча билади. Мен шу темпни ушлаб қолиш учун жуда кўп меҳнат қилишимга тўғри келяпти. Бундан ташқари, ўсишда ҳам давом этишим керак. Бизнинг клуб ҳали жуда ёш ва катта тарихга эга эмас, бироқ биз ўша тарихни ўз қўлларимиз билан ёзмоқчимиз. Биздан талаб этиладигани бор эътиборни ўйинга қаратиш, ва ҳотиржамлик билан орзулар сари ҳаракат қилиш. 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:08, 29.01.2020.
Ўқилди: 7556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8764]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2693]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1680]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1651]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1575]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1462]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1291]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1286]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик