Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар била таништиришда давом этамиз

“Милан”дан 4 харид

Миланнинг “Милан” жамоаси қишки трансферлар чоғида ўзини чакки кўрсатмади. Жамоа трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳам бўш ўтирмади ва «Андерлехт» АлексисСелемекерни ўз сафига қўшиб олди.

“Россонери”лар ҳимоячини мавсум сўнггига қадар ижарага олишди. 20 ёшли белгиялик футболчининг ижара суммаси “Милан” учун 3,5 миллион еврога тушди. Ёзда жамоа белгиялик ҳимоячининг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга.

Eслатиб ўтамиз, Алексиснинг трансфермаркет порталидаги нархи 7 миллион еврога тенг.

Марко Пьяца Белгияга йўл олди

Туриннинг “Ювентус” жамоасида ўрнашиб олишни уддалай олмаган ҳужумчи, расман Белгиянинг “Андерлехт” жамоасига ўтди.

Бу ҳақида белгия клубининг расмий сайти маълумот тарқатмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Андерлехт” ҳужумчини ярим мавсумга ижарага олмоқда. Трансферга оид бошқа маълумотлар ошкор қилинганича йўқ.

Eслатиб ўтамиз, 24 ёшли хорват “Ювентус” сафига 2016 йилда келиб қўшилган бўлиб, шу кунга қадар “Фиорентина” ва “Шалке” жамоаларида ижара асосида тўп суришга улгурган.

“Герта” ҳазиллашмаяпти

Германиянинг “Герта” клуби ҳам трансфер ойнасининг сўнгги кунида харидни амалга оширишга улгуриб қолди. Трансфер бозорида фаол бўлишга интилган клубнинг сўнгги хариди “Лейпциг» клуби ҳужумчиси Матеус Кунья бўлди.

Бу ҳақида “кўк-оқлар”нинг расмий сайти хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 20 ёшли бразилиялик учун “Герта” 15 миллион евродан воз кечишига тўғри келган. Футболчи янги жамаоаси билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага қўл қўйди.

Eсалатиб ўтамиз, Матеус ушбу мавсумда Бунделиганинг 10 та учрашувида майдонга тушган бўлсада, гол киритишни уддалай олгани йўқ.

Дэви Зельке жамоасини ўзгартирди

Германиянинг “Герта” клуби ҳужумчиси Дэви Зельке Бундеслиганинг бошқа бир жамоаси “Вердер” сафига бориб қўшиладиган бўлди. “Вердер” ҳужумчини сотиб олиш шарти билан бир ярим йил муддатга ижарага олди.

Бу ҳақида Бремен клуби расмий сайти маълумот бермоқда. Зельке асли “Верер” тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоада 2013/14 йилги мавсумда дебют қилишга муваффақ бўлган.

Eслатиб ўтамиз, ҳужумчи ушбу мавсумда Бундеслиганинг 19 та ўйинида майдонга тушган бўлиб, ўз ҳисобига бир дона гол ёзиб қўйган.

“Манчестер Юнайтед” янги дарвозабон олди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида ўз сафига ёш ва иқтидорли дарвозабони қўшиб олди. Шу кунга қадар “Саутенд” клуби шарафини ҳимоя қилган Натан Бишоп эндиликда “қизил иблислар” сафига келиб қўшилди.

Бу ҳақида “қизиллар”нинг расмий сайти маълум қилмоқда. Трансфер суммаси қанча эканлиги ошкор қилинмаган бўлсада, Бишоп “Юнайтед” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага қўл қўйгани аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Бишоп Англиянинг 3 двизионида 12 та ўйинда иштирок этди ва ҳар бир ўйинда ўртача 3 тадан гол ўтказиб юборди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:19, 01.02.2020.
Ўқилди: 8995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.