Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Гвардиола Моуриньо ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Тоттенхэм» устози Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— «Тоттенхэм» Моуриньо қўостида яхшироқ ўйнай бошладими?
— Мен Моуриньо бошқарувидаги «Тоттенхэм»нинг бир яримта ўйинини кўрдим. Барча у ҳақда, унинг мураббийлик сифатларида ҳақида яхши билади. Мавсум ўртасида жамоани қабул қилиш осон эмас. Ҳамиша вақт керак. Унинг қандай натижага эришишини кейинчалик кўрамиз.

— Нима учун сизнинг Моуриньо билан рақобатингиз Манчестерда давом этмади?
— Балки, биз улғайганимиз ва тажрибалироқ бўлганимиз учундир. Билмадим.

— Сўнгги пайтда Моуриньо дуч келаётган қийинчликлар ҳақида нима дея оласиз?
— У катта тажрибага эга мураббий. У кўп нарсага эришган. Фақат битта мавсумдан келиб чиқиб хулоса қилиш керак эмас. Профессионал сифатида мен ҳамкасбимнинг фаолиятига 10-15 йиллик иши орқали баҳо беришим мумкин.

Ҳар бир мураббийда яхши ва ёмон давр бўлади. Жозе бу соҳада 15-20 йилдан бери ишламоқда. Бу вақт мобайнида у муваффақиятли фаолият олиб борди. Буни ҳурмат қилиш керак. Одатда спортда ғалабадан кўра кўпроқ мағлубиятга учрайсан. Мисол учун — Майкл Жордан. У 16-17 йиллик фаолияти давомида НБАни 6 марта ютган. Яъни, ғалабадан кўра мағлубият кўпроқ бўлган.

— Ҳозирги кунда Пеп ва Моуриньо ўртасида аввалгига нисбатан кўпроқ ҳурмат борми?
— Унинг футболга қўшган ҳиссаси учун мен уни ҳамиша ҳурмат қилганман.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» жамоалари 2 февраль куни АПЛнинг 25-тури доирасида ўзаро тўқнаш келишади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:05, 01.02.2020.
Ўқилди: 6965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик