Кириш Регистрация
02/03 00:45 Удинезе 1-0 Парма
02/03 01:00 Атлетико 1-0 Атлетик Бильбао
02/03 16:30 Монца 0-2 Торино
02/03 18:00 Леганес 1-0 Хетафе
02/03 19:00 Болонья 2-1 Кальяри
02/03 19:00 Женоа 1-1 Эмполи
02/03 20:15 Барселона 4-0 Реал Сосьедад
02/03 22:00 Рома 2-1 Комо
02/03 22:30 Мальорка 1-1 Алавес
03/03 00:45 Милан 1-2 Лацио
03/03 01:00 Осасуна 3-3 Валенсия
04/03 00:45 Ювентус - Верона
04/03 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Ла лига. «Реал» Мадрид дербисида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 22-тури доирасидаги Мадрид дербиси якунига етди. «Реал» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан очиқ ўйин намойиш қилишди. Симеоне шогирдлари томонидан уюштирилган кучли прессинг қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада "матрасчилар" иккита голга тортадиган вазият яратишди. Витолонинг зарбасини Куртуа қайтарган бўлса, Корреа дарвозабон билан яккама-якка вазиятда устунни нишонга олди.

Танаффусга қадар эса "Реал"нинг иккита хавфли вазиятини Рамос юзага келтирди. Унинг оёқ билан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим бошида эса Зидан бирданига иккита ўзгаришни амалга ошириб, жамоасининг ўйинини ўзгартириб юборди. Винисиус ва Лукас Васкеснинг туширилиши қанотлардаги фаолликни ошириб юборди.

Бунинг оқибатида мезбонлар 56-дақиқада ҳисобни очишди. Винисиус чап қанотдан аниқ узатма билан Мендини олдинга чорлади. Ҳимоячининг чиройли узатмасини Бензема дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда майдон эгалари фаол ўйин намойиш қилиб, "Атлетико" деярли имкон қолдирмади.

Шу тариқа, "Реал" ўз очколарини 49тага етказиб, яққол пешқадамликни сақлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 22-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "АТЛЕТИКО МАДРИД" - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 56 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Рамос, Варан, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Иско (Васкес, 46), Кроос (Винисиус Жуниор, 46), Вальверде, Бензема.
Атлетико – Облак, Лоди, Фелипе, Врсалько, Савич, Сауль, Льоренте, Витоло (Феррейра Карраско, 71), Томас (Камельо, 74), Корреа, Мората (Лемар, 50).
Огоҳлантиришлар: Фелипе (66), Врсалько (80), Менди (83), Каземиро (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:51, 01.02.2020.
Ўқилди: 3936 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz