Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Гвардиола – Моуриньо: ўзаро курашлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 25-турида "Тоттенхэм" ўз стадионида "Манчестер Сити" ни қабул қилади. Бу Хосеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо ўртасидаги 23-учрашув бўлади. Испаниялик мутахассис 10 марта ғалабани нишонлаган, 7 марта дуранг қайд этилган ва португалиялик мураббий 5 марта кучлироқ чиққан.

Бу мураббийларнинг биринчи учрашуви 2009 йилнинг 16 сентябрида бўлиб ўтди.

Ўз майдонида "Интер" "Барселона"ни қабул қилди. Учрашув дуранг билан якунланди. Ушбу учрашув Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида бўлиб ўтди.

 

2009 йил 16 сентябр

"Интер" - "Барселона": 0:0

"Интер": Хулио Сезар – Майкон, Лусио, Самуэл, Киву – Мунтари (Станкович, 62), Мотта, Занетти – Снайдер (Сантон, 80) – Милито (Балотелли, 85), ЭтоО.

"Барселона": Валдес – Дани Алвес, Пуйол, Пике, Абидал – Туре, Хави, Кейта – Месси, Анри (Иньеста 76), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Киву – Анри, Туре

 

Кейинроқ Жозе Моуриньо «Реал»ни бошқарди. Хосе ва Пеп ўртасидаги биринчи "эл-класико" 2010 йил 29 ноябрида бўлиб ўтган. Шу куни португалиялик испаниялик ҳамкасбидан яхши зарба қабул қилиб олди. "Реал" "Камп Ноу" да 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўша ўйинда "қаймоқранглилар" дарвозасига Хави, Педро, Жеффрен ва Вилла (икки марта) гол киритишган.

Учрашувдан сўнг Моурино: «Мен хижолат тортмаяпман», деди, аммо…

2010 йил 29 ноябрь

"Барселона" – "Реал Мадрид": 5:0

Голлар: Хави, 10, Педро, 18, Вилла, 55, 58, Жеффрен, 90 + 1

"Барселона": Валдес – Дани Алвеш, Пике, Пуйол, Абидал – Бускетс, Хави (Кейта, 87), Иньеста – Педро (Жеффрен, 87), Месси, Вилла (Кркич 76).

"Реал": Касиляс – Рамос, Пепе, Карвалью, Марсело (Арбелоа, 59) – Хедира, Хаби Алонсо, Ди Мария – Ўзил (Л. Диарра, 46) – Роналду, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Валдес, Вилла, Месси, Пуйол – Роналду, Пепе, Хаби Алонсо, Касиляс, Карвалью, Рамос, Хедира

Четлатиш: Серхио Рамос, 90 + 3

 

«Челси» Моуриньонинг навбатдаги клубига айланди ва Хосеп Гвардиола «Бавария»га мураббийлик қилиш учун Германияга йўл олди. Ушбу жамоаларнинг бош мураббийлари сифатида биринчи учрашуви 2013 йил 30 август куни бўлиб ўтди. Бу УЕФА Суперкубоги ўйини эди.

Ўша ўйиндаги биринчи голни "Челси" футболчилари киритишди – Торрес учрашувнинг 8-дақиқасида гол урди. Франк Рибери 47-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. 93-дақиқада Эден Азар яна "Челси"ни олдинга олиб чиқди, аммо испаниялик Хави Мартинес 120+1-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида Мюнхен жамоаси муваффақият қозонди. "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку муҳим пенальтини голга айлантира олмади.

«Бавария» – «Челси»  2:2 (5: 4, пенальти)

Голлар: Рибери, 47, Хави Мартинес 120+1 – Торрес, 8, Азар, 94.

«Бавария»: Нойер – Рафиня (Хави Мартинез, 57), Боатенг, Данте, Алаба – Лам – Роббен (Шакири, 96), Мюллер (Гёте, 71), Кросс, Рибери – Манжукич.

«Челси»: Чех – Иванович, Кехилл, Луис, Коул – Рамирез – Шюррле (Оби Микел, 87), Оскар, Лемпард, Азар (Терри, 114) – Торрес (Лукаку, 97)

Огоҳлантириш: Рибери, Боатенг – Кехилл, Рамирез, Девид Луи, Торрес, Лукаку, Эшли Коул

Четлатиш: Рамирез, 85

 

«Эски рақиблар»нинг янги жамоалардаги ўзаро тўқнашуви 2016 йил 10 сентябрда бўлиб ўтди. Англия чемпионатининг 4-турида "Манчестер Сити" мураббийи Гвардиола сафарда "МЮ" устози Моуриньони 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Кевин Де Брюйне ва Кельечи Ихеаначолар «шаҳарликлар»нинг голларига муаллифлик қилган бўлишса, "қизил иблислар" сафида Златан Ибрагимович гол урди. Ўшанда Моурино кетма-кет учинчи мағлубиятни бошдан кечирган.

"Юнайтед" – "Ман Сити" 1:2

Голлар: Ибрагимович, 42 – Де Брюйне, 15, Ихеаначо, 36

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Валенсия, Байли, Блинд, Шоу (Мартиал, 81) - Феллайни, Погба - Мхитарян (Эррера, 46), Руни, Лингард (Решфорд, 46) – Ибрагимович.

"Ман Сити": Браво - Саня, Отаменди, Стоунз, Коларов - Фернандиньо – Стерлинг (Сане, 60), де Брюйне (Сабалета, 90), Силва, Нолито – Ихеаначо (Фернандо, 53)

Огоҳлантиришлар: Байли, Ибрагимович, Феллайни, Руни – Силва, Фернандиньо

Манба: isport.ua
Киритилди: 15:24, 02.02.2020.
Ўқилди: 4952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.