Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Мате Ватсадзенинг голи эвазига АГМК Туркманистон миллий терма жамоаси мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат беллашувида АГМК Туркманистон миллий терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Мураббийлар штаби ҳар иккала таймда турли таркибларни туширган ҳолда барча футболчиларга имконият тақдим этди. Миржамол Қосимов ва Фарҳод Имамов жароҳати боис мазкур ўйинда иштирок этолмади.

Биринчи таймда жамоалар кескин курашларга бой ўйин таклиф қилишди. Ҳар иккала жамоанинг ҳужум гуруҳи мудофаа чизиғи вакилларининг тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлишмади ва натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймда олмалиқликлар учрашувда ягона бўлган голни уришга муваффақ бўлди. Жарима зарбасидан Эркин Байдуллаев тўпни қанотга Ҳожимат Эркиновга узатди, Эркиновнинг жарима майдончаси ичига узатмасини эса Мате Ватсадзе аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 1:0! Бу гол Мате Ватсадзенинг норасмий дебют голига айланди.

Мазкур гол баҳс сўнггига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа АГМК Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат ўйинида ғалабани тантана қилди.

Назорат учрашуви, 02.02.2020
АГМК — Туркманистон 1:0
Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»
Гол: Мате Ватсадзе (55)
АГМК (4-3-3) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Санжар Турсунов, Мурод Тошматов - Арслонмират Аманов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.
Иккинчи бўлимда тушган таркиб — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров - Сайдулло Тошпўлатов, Шаҳзод Нурматов, Хожимат Эркинов - Мате Ватсадзе.
Туркманистон — Рахат Жаппаров, Мекан Аширов, Ата Гелдиев, Ораз Атаев, Мойчамберди Гошанов, Байрамберди Нурлиев, Назар Товакелов, Шатлик Гурбанов, Мейлис Диниев, Ихлос Магтимов, Язгилич Гурбанов.
Захирадагилар: Мухаммет Овезов, Гурбанмират Гараев, Аширгелди Сариев, Довран Бердиев, Саят Гуллиев, Али Боржаков, Якуб Магсатов, Батиргилич Бердиев, Мурат Амантаганов, Давр Сейитмуҳамедов, Шамдимет Хидиров, Батир Тачназаров.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 07:39, 03.02.2020.
Ўқилди: 2363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.