Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Янги ҳикоя: Месси ва унинг шогирди

Баҳо:
+ | -

У Лео билан ўйнаш орзу эканлигини айтганди.

Якшанба куни голландиялик Стивен Бергвайн Премьер-лига қаҳрамонига айланди. У "Тоттенхем"да дебют қилди ва биринчи зарбани голга айлантирди. 22 ёшли йигитнинг ўйинидан ҳамма хурсанд.

Якшанба куни эса Ла Лиганинг қаҳрамони Фати эди. У тарихий дубл қайд этди. 17 ёшли йигитча “Барса”га ғалаба олиб келганидан ҳамма хурсанд.

Иккала ҳикоя ҳам чиройли, аммо шу билан бирга Фатиники қизиқроқ: у келажакда “йиртқич ҳайвон”га айланиши мумкин, гарчи 22 ёшли Бергвайн билан таққослаганда гўдакка ўхшаб кўринса ҳам.

• "Барселона" "Валенсия"дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ғазабда эди. “Леванте”га қарши ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани кутганди кўпчилик, аммо натижа камтарона бўлди – 2: 1. Бундан ташқари, иккала гол ҳам биринчи бўлимда каталонияликлар томонидан киритилди – бу Фатининг самараси.

Фати атиги 100 сония вақт сарфлади, иккаласида ҳам Месси унга ёрдам берди. Учрашувнинг 30-дақиқасида у Ансуни яккама-якка вазиятга чиқарди. Орадан бироз вақт ўтгач, Лео жарима майдончасига кириб борди ва шеригини яна бир заргарона пас билан таъминлади. Фати иккала узатманиям голга а  йлантирди.

Шундай қилиб, Фати Ла Лигадаги энг ёш дубль муаллифига айланди (17 ёшу 94 кун). Олдинги рекорд "Малага" нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хуанми Хименезга тегишли эди (у 21 кун катта эди), ҳозир у "Бетис"да ўйнайди. 2010 йилда у "Сарагоза"га иккита гол урганди.

• Фати нафақат гол урди, балки ажойиб ўйин кўрсатди ҳам. Кике Сетьен унинг ҳимоядаги ўйинини юқори баҳолади: "Фати ривожланмоқда, унинг имкониятлари катта. Бугун у голлар урди ва жамоага катта ёрдам берди. Аммо унинг ҳимоядаги фаолияти ҳақида гапириш керак – у ҳимояда ҳам ажойиб ҳаракат қилди».

• Месси гол урмаса ҳам, у барибир Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда ва энг яхши ассистентга айланди: ҳозир 17 ўйинда у 8 +14 очкога эга. Ўйиндан кейин Фати Леодан жуда миннатдор бўлиб, у билан содир бўлаётган нарсаларга ишонолмаётганлигини айтди: "Мен ҳар доим шу лаҳзани орзу қилардим ва бугун орзуим ушалди. Мен Мессининг ўйинларини кўп йиллар давомида кузатганман. У билан ўйнаш – бу туш. Аста-секин мен нима бўлаётганига ишона бошлайман».

Месси Фати билан илиқ муносабатда. 2019 йил сентябридаги дебютидан кейин Лео жуда яхши фикр билдирди: "Мен уни жуда яхши кўраман, унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан, уни қўллаб-қувватлайман.

Аммо мен Фати “Барселона”да бошлаганимда бўлгани каби, аста-секин кучайиши керак, деб ўйлайман. Унга жуда кўп босим ўтказмаслик лозим. Сиз унинг жуда ёш эканлигини инобатга олишингиз даркор. Умид қиламанки, Фати энг яхшиларидан бири бўлади”.

Олдинда "Барcелона"ни "Реал" билан оғир пойга кутяпти. Фати эса ҳозирга ҳолатда ана шу пойгада ўзини кўрсатиш имкониятига эга.

Ва Месси унга ёрдам беради.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:26, 03.02.2020.
Ўқилди: 6324 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.