Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Инглизча “болтачопқи”дан ким омон чиқади?

Баҳо:
+ | -

АПЛда чемпионлик учун кураш тобора зерикарли кўриниш олаётган бўлсада, элитада жон сақлаб қолиш учун жанглар қизғин тус олмоқда. Айни дамда чемпионшипга равона бўлиш остонасида турган жамоалар ва уларнинг имкониятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

“Боурмунт” 26 очко

 

Январ ойидаги мағлубиятлардан сўнг, жамоанинг элитада жон сақлаб қолиши бироз қийинлашиб қолди. Гап шундаки, «Боурмунт» мусобақа жадвалининг иккинчи қисмидаги рақобатчилари билан ўйинларда мағлуб бўлди ва ўзини жуда қийин аҳволда қолдирди. Айниқса, “Норвич”дан қабул қилинган мағлубият жамоадаги муаммоларни яққол кўрсатиб қўйди.  Ҳужум чизиғида Соланке, Кинг ва Калиум сингари ижрочилар биргалашиб атиги 9 та гол киритди холос. “Бормунт” катта ҳавф остида бўлмасада, яхшигина таваккал қилмоқда.

“Астон Вилла” 25 очко

 

Бу клуб мавсум олди трансфер компаниясида 160 миллион евродан воз кечганидан хабарингиз бор. Деярли бутун бошли жамоани янгилаган клубнинг узоқ танаффусдан сўнг АПЛда бир мавсум меҳмон бўлганча, яна чемпионшипга қайтиб кетиши жуда ачинарли бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, бу клубнинг олий двизионда жон сақлаб қолиш имкониятлари ҳали-ҳамон қолган  тўртта жамоаникидан анча яхши. “Aстон Вилла” футболчилари жамоавий ўйинда кучли бўлмасада, номдор ижрочилардан ташкил топган. Биргина Жек Грилишнинг ўзи керакли натижани қайд этиб бериши мумкин. Бундан ташқари, Дин Смит шогирдларининг тақвими чемпионшипга даъвогарлик қилаётганларникидан яхшироқ. Тўгри, уларга осон бўлмайди, бироқ жон сақлаб қолиш учун имкоият чакки эмас.

 

“Вест Ҳем” 24 очко


“Болғачилар” октябр ойида мусобақанинг 5 поғонасида кетишаётган эди. Барча бу йил кучли тўртлик учун кураш олиб боришини таҳмин қилган клуб, маррага яқинлашгани сари оқсашни бошламоқда. Жамоа мавсум давомида Пелегринини истеъфога чиқарди ва Девид Мойесни олиб келди. Ҳозирча бу катта самара бергани йўқ. Aфсуски,  жамоанинг мусобақани тарк этиш эҳтимоли жуда катта. Сабаби, олдинда уларни “дахшат”ли еттита тур (“Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Вулверҳемптон”, “Тоттенҳэм”, “Челси”) кутиб турибди. Агар, “болғачилар” ушбу ўйинларда кичик сенсация қайд этишмаса, ортга қадам ташлашга тўгри келади.

“Уотфурд” 23 очко

 

Найжел Пирсоннинг “Уотфурд”и мусобақани тарк этишга лойиқ эмас, бироқ мураббий мавсум ўртасида постни қабул қилиб олди. Унга қадар Хави Гарсия ва Кике Санчес Флорес “Уотфурд”ни ботқоққа ботириб бўлган эди. Пирсон қўл остида жамоа барчасини ажойиб бошлаган эди, лекин “Эвертон” ва “Астон Вилла”лардан қабул қилинган мағлубиятлар вазиятни чигаллаштириб юборди. Ингилиз мураббийси вазиятни ўнглашга улгурармикан? Вазифани уддалаш учун қолган 13 та турнинг камида 5 та ўйинид азафар қучиш талаб этилади.

“Норвич” 18 очко

Мусобақа стартида “Манчестер Сити”ни енгган, “Арсенал”дан очко тортиб олган “Норвич”нинг келажаги бундаю кўриниш олишини ким ўйлабти дейсиз? АПЛни тарк этиш учун биринчи рақамли номзодни жуда тиғиз тақвим кутиб турибди. Очиғи уларни фақат мўъжизагина АПЛда қолишини таъминлаши мумкин. Олдинда 13 та тур мавжуд бўлиб, Норвич бу ўйинларнинг камида 6 тасини ғалаба билан якунлаши шарт. Акс холда, жамоа келаси мавсумни яна жонажон чемпионшипда ўтказади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:56, 04.02.2020.
Ўқилди: 6777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.