Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Сабр мукофоти

Баҳо:
+ | -

Нельсон Манделани билмаган одам бўлмаса керак. Африка халқлари озодлиги учун курашган, бунинг натижасида 27 йил озодликдан маҳрум этилган. 27 йил, а!!!

20-асрнинг метин қаҳрамонларидан бири оғир пайтлари ҳам халқи учун яшайверган. Курашдан тўхтамаган. Унинг жаллодлари Нельсондан олдин ўтиб кетишди дунёдан. У эса, барчасига сабр қилиб, ўз қарашларида мустаҳкам турди.
 
1990 йили озодликка чиқарилгач, унинг ҳаёти энди қандай давом этганини яхши биласиз.  Нельсонни бу сабру матонатлари учун Нобель мукофоти ва Жанубий Африка Республикаси Президенти лавозими кутиб турарди. Шунингдек, 1918 йили туғилган сиёсатчи узоқ яшади – 2013 йили вафот этди. 95 йиллик умр. Гўё унинг 27 йиллик қамоқ ҳаёти вақт эътибори билан тўхтаб тургану, озодликда шу йиллар қўшиб берилгандек. Озорлару сабри учун мукофот ҳеч кимни ажаблантирмаган, албатта.

“Ливерпуль” ҳам ўттиз йил бўлди Англия чемпиони бўлмаганига. Шунча йиллик жабру омадсизликлари учун унга мукофотлар қўшқўллаб берилаётганига жамоа хейтерларининг жаҳли чиқмасин. Клуб нимаики совринлар бўлса олишга арзийди. Бу йил.

Керакмас деб ҳисоблаган турнирига академиясини юборяпти ва улар асосий таркиб енга олмаган клубни мағлуб этиб қўймоқда. Челси билан ҳам шу таркиб ўйнаса, лондонликлар ютқазиб қўйишса, ажабланмайман. Нобель мукофотини ҳам бу йилча истисно қилиб, Клопп йигитларига топшириб туринг, жаноблар! Арзийди.

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 15:29, 05.02.2020.
Ўқилди: 7272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.