“Манчестер Сити” жамоасининг етакчиларидан бири Кевин Де Брёйненинг “BBCsport” нашри учун берган интервюсини тақдим этамиз.
- Юрген Клопп ҳақида қандай фикрдасан? У билан алоқаларинг қандай?
- Мен умримнинг жуда катта қисмини футболга бағишладим. Бор эътиборим шу спорт турига қаратилган. Ўйлашимча, Юрген Клопп ҳам худди мен сингари футбол билан тирик инсон. У билан алоқаларимиз жуда ҳам яхши. У Дортмунд жамоасини бошқараётганида мени ўз клубида кўришни исатишини бир неча бор айтган эди. Германияда кўплаб жамоалар юқори интенсив футбол ўйнашга ҳаракат қилади. У “Ливерпуль” айнан юқори интенсив футболни сингдиришга муваффақ бўлди. Ўйлашимча АПЛда бундай ўйин фалсафасига эга жамоа бошқа йўқ.
- “Ливерпуль” жамоасида дўстларинг борми?
- Албатта бор. Масалан Дивок Ориги билан бирга “Генк” жамоаси академиясида таҳсил олганмиз. Уйларимиз бир-бирига яқин бўлгани боис унинг кўчасидаги кичик стадионда бирга тўп тепиб катта бўлганмиз. Шунингдек, унинг отаси билан ҳам жуда яқинмиз. У ҳам собиқ футболчи. Боз устига, биз Белгийя терма жамоасида ҳам мунтазам бирга тўп сурамиз. У АПЛга энди кўчиб келганида минталитет борасида бироз қийинчиликка учради. Энди эса, ҳаммаси жойида.
- “Ливерпуль” қандай ўйин услубидан фойдаланади?
- Мен футбол мутахассиси бўлмасамда, имкон даражасида тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. “Ливерпуль”нинг ўйин услуби юқори темпни ушлаб турувчи ва курашувчан футболдан щйнашади. Улар ўйин бошидан охирига қадар рақибга босимни кучайтириб боришади. Масалан, қанот ҳимоячилари ўйин бошида ҳимояда ҳаракатланса, 60 дақиқалардан сўнг, қанот ярим ҳимоячиларига айланишиади. Ҳужумчилар ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади.
- Гвардиола сендан голли узатма беришингни талаб қиладими?
- Мен ярим ҳимоячи бўлганим боис, учрашувларда турли вазифлар юклатилади. Пеп мендан доиммо голли вазият яратишимни талаб қилмайди. Баъзан мен ҳимоядаги ҳаракатларга эътиборимни қаратсам, баъзида қанотга яқинроқ жойда ҳаракатланишимни талаб қилашади. Умуман олганда ҳеч қачон Гвардиола узатмалар асосланиб мени майдонга тушурмаган. Ўз имкониятларим боис, кўплаб ҳужумларни бошлаб беришим мумкин. Афсуски, бу ярим ҳимоячилардан талаб этиладиган энг муҳим омил эмас. Замонавий ярим ҳимоячи бир йўла бир нечта кучли жиҳатларга эга бўлиши керак деб ҳисоблайман.
- Сен учун нима муҳим?
- Сўнгги йилларда ўйинимдаги сермаҳсуллик ошгани боис, кўпроқ эътибор марказида бўляпман. Бу мени сира қувонтирмаслиги аниқ, бироқ ёқмайди ҳам демаган бўлар эдим. Мен учун энг муҳими мураббийлар штаби томонидан берилган вазифани ортиғи билан бажариш. Агар мураббийлар мени ортда тўп суришимни истаса, мен мавсум давомида гол киритмай қора ишни қилишга ҳам тайёрман. Энг муҳими мураббийлар штаби ўйиндан олдин берган кўрсатмага тўлиқ амал қилиш.