Бугун давом этаётган мавсумда ўзини кўрсатишда уддалаганянги номлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Габриел Мартинели
Мавсум олдидан“Арсенал” бир нечта футболчиларни харид қилганида ҳеч ким Мартинелининг трансферига ортиқча эътибор қаратмади. Дарҳақиқат, Бразилиянинг 4 двизионидан Лондонга ташриф буюрган 18 ёшли ҳужумчидан бу қадар кўп нарса кутишмаган бўлса, ажаб эмас. Аввалига Унай Эмирининг эътиборини тортмаган футболчи иккинчи жамоа билан шуғулланиб юрди, ва асосан кубок ўйинларида кўриниш берди. Қишда тизасидан жароҳат олган Габриелбир фурсат четда қолди. У жамоага қайтганида Микел Артета “Арсенал”постини эгаллаган эди. Ёш испаниялик мураббийи айнан Мартинелини асосий ҳужумчи образида кўрди ва унга ишонч билдирди. Қаҳрамонимиз ҳам берилган имкониятни кўкка совурмади. Унинг “Челси” дарвозасига киритган голини кўрган мухлисаларнинг фикри ҳам дарров 180 градусга ўзгаргани рост. Айни дамда уни иккинчи Роналдо деб аташмоқда. Тўғри, бунга бироз эрта, бироқ футболда нималар бўлмайди дейсиз?
Ансу Фати
Сўнгги йилларда “Барселона” клуб тарбияланувчиларига камроқ эътибор бераётгани бор гап. Академия битирувчилари ҳам асосий жамоага ўта олмагач, Европанинг турли жамоаларига ўтиб кетишга мажбур бўлишмоқда. 16 ёшли Ансу Фатини ҳам шундай футболчилардан бири бўлиши мумкин эди, бироқ мавсум бошида етакчиларнинг жароҳат олиши иқтидорли Фатига асосий таркиб йўлларини очиб берди. Эрнесто Валверде қўл остида заҳира қуролига айланган ФатиКике Сетьеннинг асосий таркиб футболчисига айланиб бормоқда. Ундаги кескин ўсиш сабабли “Барселона” Фати билан профессионал шартнома имзолади. Шунингдек, Ансу Фати Испания фуқоролигини ҳам қабул қилди ва Испания ёшлар терма жамоасида дебют ўйинини ўтказди. Тўғри, ҳали супер юлдуз эмас, бироқ унинг фантастик иқтидорини ҳеч ким рад этмаяпди.
Лоренцо Пеллегрини
Бундан икки йил аввал “Рома” академияси битиручиси бўлишига қарамай, асосий жамоага ўта олмаган ярим ҳимоячи “Сасуола” клубига йўл олади. 2 йил давомида юқори сифатли ўйин намойиш этгач, римликлар уни 10 миллион евро эвазига сотиб олишдан бошқа чора топа олишмайди. Фонсека билан бир пайтда “Рома”га келган ярим ҳимоячи қисқа фурсатда асосий таркибдан жой олди. Португалиялик мураббий айни дамда Пелегринини Жеконинг ортига жойлаштирди. Янги позитсияга тезда мослашган футболчи бирин кетин голли узатмаларни амалга оширишни бошлаб юборди. Бугунга келиб унинг ҳисобида 13 та ассист мавжуд эканлиги сўзимизга исбот бўлади. Лоренцо нафақат ҳужумда, балки бутун жамоавий ўйиндаги муҳим фигурага айланиб бормоқда. Унинг Рим жамоаси тарбияланувчиси эканлиги эса, мухлисалрнинг эътиборини янада оширмоқда. Қаҳрамонимиз Италия терма жамоаси таркибида ўзининг биринчи голини киритишга ҳам улгурганини инобатга олсак, бу мавсумнинг чинакам кашфиёти деб аташга ҳақлимиз.
Стефано Сенси
“Сасуола” сўнгги йилларда чинакам иқтидорлар фабрикасига айланиб бораётгани бор гап. Масалан Стефано Сенсини олайлик. Тўғри, “Интер” ярим ҳимоячини ижарага олди, бироқ Конте уни “кўк-қора”лар сафида олиб қолиши кундек равшан бўлиб улгурган. Италия чемпионатини илк 6 та турида 3 та гол ва 4 та ассистни амалга оширган марказий ярим ҳимоячи жамоа ўйинига тезда киришиб кетди. Антонио Конте Сенсининг майдондаги меҳнаткашлигини доиммо юқори баҳолашини яшириб ўтирмайди. Афсуски, қаҳрамонимиз “Ювнетус” билан ўйинда олган жароҳати боис, бир фурсат четда қолишга мажбур бўлди, бироқ энди у яна таркибга қайтди. Бу орада СтефаноИталия терма жамоасида дебют қилишга ҳам улгургани таҳсинга сазовор. Агарда, мавсум сўнггида “Интер” “Ювнетус”дан скуддетони илиб кетса, Сенси чинакам кашфиёт деб тан олиниши аниқ.
Алфонсо Девис
20 ёшли футболчи “Бавария”нинг асосий таркибидан жой олиши учун йиллар керак бўладигандек туюлган эди, бироқ ҳаммаси ўзгача кўринис олди. Қанот футболчиси саналамуш Лукас Эрнандеснинг жароҳат олиши канадалик футболчига асосий таркиб эшикларини очиб берди. Замонавий футболда қанот ярим ҳимоячиларининг фулбекка айланиши тренд даражасига кўтарилаётган бир пайтда, “Бавария”мураббий ҳам шу услубга фойдаланишг қарор қилди ва адашмади. Айни дамда иккинчи Алабага айланиб бораётган универсал футболчи бутун қанот бўйлаб ўз ҳукмдорлигини ўрнатиб бормоқда. Унинг ҳисобидаги ассистлар сонидан ҳам буни англаб олиш мушкул эмас. Қаҳрамонимиз сўнгги турларда шу қадар жамоа ўйинига мослашиб кетди-ки, Эрнандеснинг яна ўз жойини қайтариб олиши катта савол остида қолмоқда.