Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Қаҳрамон Асланов: АПЛда илк марта берилган қишки таътил ҳақида

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатида 26-тур икки ҳафта давом этади. 4 ўйин эрта ва индинга, қолган 6 ўйин эса, келаси ҳафта дам олиш кунлари бўлиб ўтади.

Гап шундаки, Европадан фарқи равишда, фақат Англияда қишки танаффус йўқ эди. Бу эса, кўп мураббийларнинг эътирозига сабаб бўлар, юкламалар натижасида жароҳатлар кўпайиб, еврокубокларда ҳам инглиз жамоалари зарарига ишларди.

Бу мавсумдан АПЛ ҳам февралда клубларга икки ҳафта дам олиш имконини яратди. Энг қойил қоладиган тарафи, бу сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган шаклда рўй беради - клублар дам олгани билан, футболда узилиш бўлмайди. Мухлислар ҳар хафта АПЛ ўйинларидан баҳраманд бўлишда давом этадилар.

12 жамоа бу ҳафта майдонга тушишмайди, демак, уларга 1-15 кунлари дам олиш имкони берилган. Бу ҳафта майдонга тугадиган 8 жамоа учун эса, кейинги тургача, яъни, 8-22 кунларида танаффус берилган.

Яна бир қизиқ жиҳат. Еврокубок қатнашчиларидан фақат «Манчестер Сити» ўз ўйинини бу ҳафта ўтказади. Чунки Гвардиола жамоасининг Европа Чемпионлар Лигасидаги ўйини 26 февралга белгиланган.

Маълумки, ЕЧЛ да 1/8 финал ўйинлари икки ҳафтага бўлиб ўтказилади. «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» бу ҳафта ўйнай олмасди, чунки уларнинг ЕЧЛ ўйинлари 18-19 кунларига белгиланган. АПЛ уларга дам бергани билан, еврокубоклар туфайли, бу жамоалар танаффус қила олмай қолишарди.

Ҳа, «Челси» ҳам худди «Манчестер Сити» каби ЕЧЛ нинг иккинчи ҳафтасида, яъни 25 февралда ўйнайди. Нега лондонликларнинг АПЛ учрашуви шу ҳафтага белгиланмади, деган савол ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Сабаби, «Челси»нинг навбатдаги турдаги рақиби - «Манчестер Юнайтед». Бу жамоа ҳам еврокубок иштирокчиси ва 20 февраль куни улар Европа Лигасида «Брюгге» меҳмони бўладилар. «Челси»га қарши ўйиннинг, айтайлик, 8 февралда бўлиши «Юнайтед»ни икки ҳафталик бўшлиқдан маҳрум қиларди. Ҳаммаси ҳисобланган.

Фақат Англия кубогида такрорий ўйинга қолиб кетган «Тоттенҳэм», ««Ливерпуль» ва «Саутҳэмптон» жамоалари бошқалардан кам дам олишга мажбур бўлиб қолдилар. Албатта, қисман айб ўзларида, биринчи ўйиндаёқ хал қилиш керак эди.

«Ливерпуль» «айбини» такрорий ўйинда ёшларни тушириб, асосий таркибнинг таътилини бузмаслик билан ювди. «Тоттенҳэм»нинг рақиби кучлироқ бўлганидан, бундан имконият бўлмади, демак, ҳали Жозе Моуриньодан Англияда бошқалардан камроқ танаффусга эга бўлгани ҳақидаги нолишларни ҳам эшитиб қолсак ажаб эмас.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 21:49, 07.02.2020.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.