Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФA ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бормоқда.

Шу мақсадда Республикамизнинг барча вилоятларида бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун ЎФА ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Мутахассислар бу гал Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишди.

Ишчи гуруҳ Нукус шаҳри, шунингдек, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Шўманой, Амударё, Ҳўжайли, Тахиатош ҳамда Элликқалъа туманларида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-фаолияти, Футбол маҳорат мактабининг ҳамда мавжуд футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани, машғулот ва ўйин майдонлари ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциациясининг бугунги кундаги иш жараёни, ассоциациянинг янги мавсумда амалга оширилиши мўлжалланган режалари билан яқиндан танишилди, унинг иш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ҳудудда футболни янада оммалаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси иш салмоғини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:57, 08.02.2020.
Ўқилди: 1949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.