Кириш Регистрация

Лига 1. «ПСЖ» «Лион»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 24-туридан ўрин олган учрашувда «ПСЖ» ўз майдонида «Лион»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда Анхель ди Мария ва Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилишган бўлса, иккинчи бўлим бошида Марсал ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Натижада парижликлар 3та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди.

Аммо 52 ва 57-дақиқаларда меҳмонлар икки марта "ПСЖ" дарвозасини забт этиб, ўйинга интригани қайтаришди.

Баҳснинг 79-дақиқасида эса майдонга тушганига кўп бўлмаган Эдинсон Кавани ўз ҳисобига битта гол ёзиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, "Пари Сен-Жермен" ўз очколарин 61тага етказди ва 2-поғонадаги "Марсель"дан 12 очко олдинда бормоқда.

Франция чемпионати, 24-тур
ПСЖ – Лион 4:2 (2:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 22 Ди Мария, 2:0 – 38 Мбаппе, 3:0 – 47, автогол Марсал, 3:1 – 52 Терье, 3:2 – 59 Дембеле, 4:2 – 79 Кавани.
ПСЖ – Навас, Менье, Керер, Кимпембе, Курзава, Верратти, Гуйе, Ди Мария (Паредес, 85), Дракслер (Сарабия, 65), Икарди (Кавани, 76), Мбаппе.
Лион – Антони Лопеш, Рафаэл, Марсело, Денайер, Марсал (Тете, 56), Тиаго Мендес, Тузар, Шерки (Токо-Экамби, 56), Ауар, Терье (Траоре, 77), Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Токо-Экамби (90), Марсело (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:57, 10.02.2020.
Ўқилди: 7276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик