Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Анчелотти “Эвертон”ни нима учун қабул қилганини айтди (интервью)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz таниқли мураббий Карло Анчелоттининг “Эвертон” жамоасидаги режалари ва келажаги борасидаги фикрлари акс этган интервьюни тақдим этади.

Бу клубда барча бир оиладек. Клуб структурасида ҳизмат кўрсатаётганларнинг аксарияти жамоанинг ашаддий мухлисларидир. Бундан ташқари, клуб мухлисалари жамоа футболчилари билан жуда яқин муносабатда. Биз бир оиламиз…

 

- Ўз фаолиятингиз давомида “Реал Мадрид”, “Милан”, “Ювентус” ва “Челси” сингари гранд жамоаларни бошқарансиз. Айтингчи, нимcучун “Эвертон”ни танладингиз?

 

- Ливерпуль шахри жамоасидан тушган таклиф мен учун чинакам қулай имконият эди. “Эвертон” ўзига ҳос тарихи ва мақсадларига эга жамоа.

 

-Айни дамда жамоанинг олдига қўйган узоқ муддатли режаси борми?

 

- Албатта бор ва жуда ҳам оддий. Биринчи навбатда, клуб янги стадион қуради. Шу ўринда клуб эгалар олдига катта мақсадлар қўйганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Биз янги стадионга кўчиб ўтгунга қадар, АПЛда совринлар учун кураш олиб боришга қодир уюшқоқ жамоани яратишимиз керак. Режаларимиз амалга ошса, “Эвертон” тез орада Европадаги грандлар билан рақобат ҳосил қилишга қодир жамоага айланади.

 

-Менимча, жамоанинг айни дамдаги таркиби бунга қодир. Масалан, Ришарилсон, Пикфод, Кин, Коулгейт сингари иқтидорлага эга жамоага юлдузларни жалб этиш шарт эмас деб хисоблайман. Биз ўз қўлимиздаги футболчиларни юлдузга айлантиришимиз керак. Улар клуб сингари ўсиб боришлари шарт.

 

-Сизни барчамиз ўзини ҳар қандай вазиятда босиб турувчи инсон сифатида яхши таниймиз. Айтингч, асабларингиз дош бермайдиган ҳолатлар ҳам учраб турадими?

-Ҳозирги иш ўрнимда бундай ҳолат кузатилгани йўқ, бироқ “Челси” билан бундай воқея юз берган эди. Биз мағлуб бўлаётган эдик. Очиғи, у пайтлари ҳали инглиз тилида яхши сўзлаша олмас эдим. Шунга қарамай, кийиниш хонасида йигитларга: “ҳозир мен италиянча бақираман, маъносни тушиниб етмаслигингиз мумкин, лекин ишонинг мен сизларга яхши гапларни айтмоқчи эмасман”,- деган эдим.

 

-Янги жамоангда сизни нима олдинга бошламоқда?

 

-Биринчи навбатда, бу жамоанинг ўз ўйин ғояси бўлишини истайман. Бирорта машхур ёки етакчи футболчига боғланиб қолмаган ўйин услубини яратиш борасида ишлаяпмиз. Мен майдонга тушираётган футболчилар майдонга тушгач, нима қилиш керак эканлигини билишлари керак. Жамоа ўз ўйинлари билан мухлисларга қувонч улашишлари ҳам жуда муҳим. Менинг ва мураббийлар штабининг асосий иш режаси шу омилларни ўз ичига қамрам олади.

 

-Эвертон” бир неча йилдан сўнг, қандай тасаввур қиласан?

 

-Клуб кераклича вақтдан сўнг, Европада ўз ўрнига эга жамоага айланишини таҳмин қиляпман. Янги стадион ва жуда кўп куйловчи мухлислар қуршовида ҳаракат қилаётган футболчилар. Айни дамда бу менинг орзуларимга айланган десам, адашмаган бўламан.

Манба: BBC sport
Киритилди: 16:50, 12.02.2020.
Ўқилди: 3755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.