Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. Перибан вазн ташлаш жараёнида касал бўлиб қолган

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) 14 февраль (Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида) куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Спортчининг GoSport.uz интернет-нашрига хабар беришича, жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарган.

Маълум бўлишича, томонлар жанг чемпионлик камари учун кечишини ҳисобга олиб, супер ўрта вазн, яъни 76,2 кгдан оширмаган ҳолда вазн ўлчаш маросимидан ўтиш бўйича келишиб олишган, аммо жангга яқин етарлича вазн ташлай олмаган Марко Антонио Перибан керакли вазнга тушиш учун ортиқча уриниб юборган ва тарозига чиқишдан олдин ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага тушиб қолган.

Бектемирнинг менежерлари унинг узоқ вақтдан буён жангга тайёргарлик кўрганини ҳисобга олиб, бокс оқшоми ташкилотчиси Оскар де ла Ҳойя ва Golden Boy промоутерлик компаниясига исталган бошқа рақибни (175 фут, 168 фут вазнлардан) топиб беришларини сўраган. Натижада шу вақтга қадар ўрта вазнда фаолият олиб бораётган мексикалик боксчи Оскар Кортес (27-5, 14 КО) Бектемирга қарши рингга чиқишга рози бўлган. Жанг комиссияси жанг ўтказилишига рухсат бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бектемир вазн ўлчаш маросимида 167,4 фут (75,9 кг) тош босган.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 10:32, 14.02.2020.
Ўқилди: 2543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.