Кириш Регистрация

Хабарлар

АПЛ. «МЮ» сафарда «Челси»дан устун келди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Турнинг марказий баҳсида «Челси» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Биринчи бўлим сўнгида Антони Марсиал ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса ҳакам VAR ёрдамида "Челси"нинг иккита голини бекор қилди. Дастлаб Курт Зума гол урган вазиятда Аспиликуэта рақиб жарима майдони ичида ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топилган бўлса, иккинчи ҳолатда Жиру офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади.

Тайм ўрталарида эса Харри Магуайр "МЮ"нинг иккинчи тўпини рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Юнайтед" ўз очколарини 38тага етказди ҳамда Сульшер жамоаси 4-ўриндаги "Челси"дан атиги 3 очко ортда қолмоқда.

Англия чемпионати, 26-тур
Челси – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Марсьяль, 0:2 – 66 Магуайр.
Челси – Кабальеро, Джеймс, Кристенсен (Зума, 46), Рюдигер, Аспиликуэта, Канте (Маунт, 12), Жоржиньо, Ковачич, Педро, Батшуайи (Жиру, 68), Виллиан.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Фред, Матич, Уильямс, Бруну Фернандеш (Диогу Далот, 90), Жеймс (Перейра, 80), Марсьяль (Игало, 90).
Огоҳлантиришлар: Виллиан (35), Рюдигер (48), Фред (59), Зума (59), Педро (64), Уильямс (76), Уан-Биссака (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:07, 18.02.2020.
Ўқилди: 7291 марта.
Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.