Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта «Манчестер Юнайтед» (0:2) клубига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Иккита асосий вазият сабаб учрашувда мағлубиятга учрадик. Биз жуда яхши ўйнадик, ғалаба қозонишга яқин келгандик. Мени ғазаблантирган нарса шуки, ҳакам асосий қарорни қабул қилиш учун мониторга қараши шарт эди. Бундай қарорларни қабул қилиш учун ҳакамлар албатта мониторга қараши керак. Албатта, Зума гол киритган паллада мен Уильямс билан тўғнашиб кетдик, лекин мен унга нисбатан қўполлик қилмадим. Лекин шундай бўлсада улар мониторга қараши керак, бу учун атиги 30 сония талаб этиларди. Ҳакам майдонда қарор қабул қилиш учун керак. Биз жуда ғазабдамиз ва ВАРни орқасига яширина олмаймиз. Мавжуд бўлган барча устунлигимиз барбод бўлди. Олдинда муҳим ўйинлар бор. Шанба куни «Тоттенхэм»га қарши ўйнаймиз ва бу Лондор дербиси бўлади, - Аспиликуэтанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.