Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Искандар Шайкулов: «Машъал» билан баҳс осон кечмайди»

Баҳо:
+ | -

«Nasafnews» мухбири Муборакнинг “Машъал”  футбол клуби собиқ футболчиси Искандар Шайкулов билан суҳбатлашди. Айни пайтда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида тўп сураётган футболчи суперлиганинг бу йилги мавсуми олдидан ўз фикрларини билдирди.

— Искандар, суперлиганинг бу йилги мавсумига ҳам қуръа ташланди. Дастлабки турда сизнинг жамоангиз «Сўғдиёна» Муборакда меҳмон бўлади.
— Ҳа стартни сафарда бошлаймиз. Муборак мен учун бегона шаҳар эмас. У ерда 5 йил тўп сурдим, хуллас дастлабки турнинг ўзида қийин баҳсни ўтказишга тўғри келади.

— “Машъал” сўнгги икки мавсумни пролигада ўтказди. Авалги жамоа билан ҳозиргисининг фарқи борми?
— “Машъал” қандайдир сабаблар туфайли қуйи лигада икки йил сарсон бўлди. Аммо жамоа ўз жойига қайтди. Лекин "газчилар" таркибида кўплаб тажрибали футболчилар йиғинларда иштирок этишмоқда, менимча “Машъал”дан бу йил яхши натижа кутса бўлади.

— Сиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, айни пайтда эса тажрибали ёш мураббий қўл остида тўп сурмоқдасиз. Мураббийнинг кучли-кучсиз томонлари нимада деб ўйлайсиз?
— Улуғбек Бақоев чиндан ҳам тажрибали мураббий. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа руҳиятига ўзининг фойдали таъсирини кўрсата олади. Ҳозирга қадар кучсиз томонини кўрмадим. Кучли томони ёш экан деб футболчиларни захирага ўтказиб қўявермайди. Табиатан эса анча босиқ ва хушмуомала инсон, жамоамиз ўзига мос мураббийга тушган дея оламан.

— “Машъал”да ҳам, “Сўғдиёна”да ҳам ҳимояда бирдек ҳаракат қилмоқдасиз. Айтингчи тажрибали ёш ҳимоячига бошқа клублардан таклифлар бўлмадими?
— Таклифлар бўлди. Аммо ҳозир “Сўғдиёна” билан амалда шартномам бор, шунингдек бошқа жамоага ўтишга шошмадим. Мени Жиззахда ҳаммаси қониқтиради. Бу йил яхши натижаларни қўлга киритишга уринамиз.

— Бу йил суперлигада “Пахтакор”га кимлар рақобатчи бўлади деб ўйлайсиз?
— “Пахтакор” чиндан ҳам ҳозирги вақтда жуда кучли таркибга эга. Мана ОЧЛда ҳам кетма-кет икки ғалабани қўлга киритди. Аммо менинг назаримда “Навбаҳор”, “Локомотив” жамоалари бу йил "шерлар"га бош оғриқ бўла олишади. Аммо мавсум бошланмасдан аввал бирор аниқ фикр билдириш ҳам мушкул. Ҳаммасини мавсум бошлангач билиб оламиз.

Дилшод Сафаров ёзиб олди.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 14:00, 18.02.2020.
Ўқилди: 2037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.