Италиянинг "Милан" клуби ва Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси Руд Гуллит Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Вирджил ван Дейкнинг ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувида "Атлетико" (0:1) клубига қарши ўйинда кўрсатган ўйинига баҳо берди.
"Ван Дейк жуда ёмон ўйнади. Унинг бемаъни ҳаракат сабаб, рақиб бурчак тўпи тепиш ҳуқкуқига эга бўлди. Бундай қилиш керак эмас.
"Ливерпул"ни "Энфилд" стадионида кўп гол киритишини тушуниш мумкин, бироқ, жавоб ўйини ҳам худди шундай кўриниш олади. Улар яхшироқ ўйнашлари, тезроқ югуришлари ва керакли нарсаларни амалга ошириши керак", - Гуллитнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.