Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган «УзРепорт» ва «ФутболТВ» телеканаллари шу йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Европа Чемпионатининг Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда таниқли футбол шарҳловчиси Диёр Имомхўжаевнинг ўзининг “Телеграм” каналида хабар бермоқда.
“Ёзгача омон бўлсак, Евро-2020 финал босқичини ҳам ўзимиз шарҳлар эканмиз. УзРепорт ва Футбол-ТВ мусобақани Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритди”-дея пост қолдирди Имомхўжаев.