Кириш Регистрация

Тақиққа қарамай, «Манчестер Сити» ЕЧЛда иштирок этиши мумкин

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, УЕФА "Манчестер Сити" клубини икки йилга еврокубоклардан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, "шаҳарликлар" 30 миллион евро миқдорида жаримага тортилишди.

Манчестерликлар қўл қовуштириб ўтиришмоқчи эмас. Жамоанинг ЕЧЛда иштирок этмаслиги клубга жиддий молиявий зарар етказади. Бундан ташқари, "Сити" янги футболчиларни қўлга киритиши, етакчиларни ушлаб қолиши қийин кечади. Аммо Хосеп Гвардиола ва жамоа раҳбарияти хавотирга тушмаяпти.

Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, "Ман Сити" Европа чемпионлар лигасининг 2020/2021 йилги мавсумида иштирок этиш имкониятини сақлаб қолиши мумкин. Жамоа Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж судига мурожаат қиладиган бўлса, якуний қарор қабул қилингунга қадар УЕФА қарорини вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраши мумкин. Шунда "Сити" ЕЧЛнинг келаси мавсумида қатнашиши мумкин. Аммо кейинчалик CAS УЕФАнинг қарорини ўз кучида қолдирса, "шаҳарликлар" ЕЧЛнинг 2021/22 ва 2022/23 йилги мавсумларини ўтказиб юборишига тўғри келади.

Санкциядан қутулиб қолишнинг яна бир йўли мавжуд. Англияликлар Спорт арбитраж судидан ишни тезроқ кўриб чиқишни сўраши мумкин. ЕЧЛ-2020/2021 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимигача (27 август) CAS дисквалификация ҳақидаги қарорни бекор қилса, "Сити" мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Аммо бундай ҳолатда клуб ҳам, УЕФА ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқини исботлаш учун етарли вақтга эга бўлмайди.

Шу боис, "Манчестер Сити" учун биринчи вариант маъқулроқ кўринмоқда. Жамоа УЕФА қарорининг тўлиқ матнини олганидан кейин апелляция бериш учун 10 кунлик вақтга бўлади.

Манба: football24.ua
Киритилди: 15:38, 20.02.2020.
Ўқилди: 11414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик