Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АГМК назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -1

Янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини давом эттираётган АГМК жамоаси йиғин доирасида бугун Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат баҳси ўтказди.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар иккала таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Жасур Умаров ва Санжар Турсунов бу галги ўйинни микро жароҳат туфайли ўтказиб юборишди. Учрашувни катта устунликда ўтказган олмалиқликлар биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуларнинг бири ўйиннинг 15-дақиқасига тўғри келди ва Жокичнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Мате Ватсадзе аниқ зарба орқали баҳсда ҳисобни очди - 1:0.

Қолган вазиятларда рақиб посбони "Рубин"ни қатор голлардан қутқариб қолишга муваффақ бўлди ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффусдан кейин, аниқроғи ўйиннинг 63-дақиқасида Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидаги узатмасини Бобур Йўлдошев боши билан голга айлантирди - 2:0.

Ҳужумлар ёмғирини ёғдирган жамоамизнинг 75-дақиқадаги уриниши ҳам самара келтирди. Ҳужумда фаоллик кўрсатган вингеримиз Хожимат Эркинов ҳимоячилардан қочиб кетиб, учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Хожимат Эркиновни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди ва ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.

Назорат ўйини
20 февраль, пайшанба
АГМК - "Рубин" 4:0
Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)

АГМК (4-2-3-1) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Арслонмират Аманов, Баҳром Абдураҳимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.

Иккинчи бўлимдаги ўйнаган таркиб (4-3-3) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Шаҳзод Нурматов - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:33, 20.02.2020.
Ўқилди: 2820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.