Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Навбаҳор»: Туркиядаги сўнгги баҳсда дуранг

Баҳо:
+ | -

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат-синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  жамоамиз дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади. Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди:

Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   


Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

Жамоамиз бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:22, 21.02.2020.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.