Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ПСЖ италиялик иқтидорни харид қилмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ёзги трансфер ойнаси чоғида Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Себастиан Эспозитони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Парижликлар 17 ёшли футболчи ҳам Вератти сингари жамоанинг ажралмас бўлагига айланишини таҳмин қилишмоқда. Аслида франсуз клуби қишдаёқ “Интер” тинейжерини харид қилмоқчи эди, бироқ унинг ҳали 18 га тўлмагани панд берди.

Эсалтиб ўтамиз, Эспозито бу мавсумда 5 та “А серия” ўйинида майдонга тушган ва ўз хисобига 1 та гол ёзиб қўйган.

“Рома” футболчиси нишонда

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Брайн Кристантени кузатишда давом этмоқда.

"Сalciomercato" нашрининг хабар беришича, “кононирлар” футболчини кузатиш учун “Рома”нинг Европа Лигаси доирасида “Гент”га қарши учрашувига ўз скаутларини юборади.

24 ёшли футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. “Арсенал” футболчини 30-40 миллион евро атрфида баҳоламоқда.

Эсалтиб ўтамиз, Италия терма жамоасига номзод футболчи ушбу мавсумда “А серия”нинг 13 т учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг хисобида 2 та ассист ҳам мавжуд.

Силва қайтадими?

Прарижнинг ПСЖ клуби ҳимоячиси ва сардори Тиаго Силва ёзда “Милан”га қайтиши мумкин. Бу ҳақида футболчининг агенти Паоло Тонето хабар бермоқда.

Тонетонинг айтишича, айни дамда Силванинг янги шартномаси борасида ПСЖ билан муаммолар келиб чиқмоқда. Агар томонлар келишувга эриша олмаса, Тиаго ёзда собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

Эсалатиб ўтамиз, ҳимоячи 2009-2012 йиллар оралиғида “россо нери”лар шарафини ҳимоя қилган.

“Реал Мадрид” ўз услубида

Мадриднинг “Реал” жамоаси ёзда ўз етакчиси Лука Модрични сотиб юбориши мумкин.

“Diario Sport ” нашрининг хабар беришича, клуб аллақачон хорватиялик футболчига харидор излашни бошлаб юборган. Айни дамда Лука учун “Интер Маями”жамоасидан қулай таклиф келиб тушган. МЛС жамоаси таклиф қилаётган таклиф “қироллик клуби”ни тўлиқ қаноатлантирмоқда. Модричнинг ўзи ҳали бу борада маълумот берганича йўқ.

Манбанинг хабар беришича, “Реал Мадрид” ҳеч қачон клуб фахрийларини жамоада олиб қолмаган ва Модрич ҳам улардан мустасно эмас.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда “Ла Лига” ўйинларининг 19 тасида майдонга тушди ва 3 та гол, 5 та ассистга муаллифлик қилди.

“Ливерпуль” “Бавария” дарвозабонига қизиқмоқда

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ёзда ўзи учун янги дарвозабон харид қилмоқчи эканлигидан хабарингиз бор. “Viasport” берган маълумотларсга кўра, “қизиллар” радарида “Бавария” жамоаси киппери Кристиан Фрютхль турибди.

Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпуль” дарвозабонга Алиссоннинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Клуб раҳбарлари жамоадаги иккинчи дарвозабон Адриандан кўнгли тўлмаётгани боис ушбу трансферни амалга оширишга қарор қилган эди, бироқ 20 ёшли дарвозабон “Ливерпуль”га ўтишдан бош тортди. У иккинчи дарвозабон бўлишни истамаслигини ва яхшиси Бундеслига жамоаларидан бирида ўйин амалиётига эга болишни авзал кўришини маълум қилди.

Эсалатиб ўтамиз, Кристиан Фрютхль Мюнҳен клубининг иккинчи жамоаси шарафини 3 двизионда ҳимоя қилмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:56, 21.02.2020.
Ўқилди: 7099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.