Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Артета ярим ҳимоячига қизиқиб қолди

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микел Артета ёзда жамоа учун ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.

“Тhe Mirror” нашрининг маълум қилишича, мураббий “Валенсия” ярим ҳимоячиси Карлос Солерани “кононирлар” либосида кўришни истамоқда.

23 ёшли футболчининг тавон пули 140 миллион еврога тенг бўлгани учун бу трансфернинг амалга ошиши жуда мушкул. Шунга қарамай, “Арсенал” ёзда “Валенсия” билан футболчиборасида музокаралар ўтказишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Солера “Ла Лига”нинг 15 та учрашувида майдонга тушди ва ўз хисобига 2 та гол ёзиб қўйди.

Моуриньо турк футболчисига қизиқиб қолди


Англиянинг “Тоттенҳэм” жамоаси ёзда Туркиянинг “Фенербаҳче” клубиярим ҳимоячиси Озан Туфанни Лондонга олиб келиш учун уриниб кўради.

Бу ҳақида“TurkishFootball”нашри маълумот тарқатмоқда. Манбанинг маълум қилишича, 24 ёшли футболчининг “Галатасарой” билан ўйининистадиондан кузатиш учун Жозенинг ёрдамчилари Туркияга йўл олади.

Жозе Моурино Туфанни Эрик Дайернинг ўрнини эгаллашини умид қилмоқда. Португалиялик мураббий ингилизнинг ўйинидан кўнгли тўлмаётгани учун шу қарорга келган.

“Челси” дарвозабон излашда давом этади


Лондоннинг “Челси” жамоаси ёзда Кепа Аррисабалагага муносиб рақобатчи излашда давом этаётганидан хабарингиз бор.

“АS” нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” ёзда “Аякс” дарвозабони Андре Онанани жамоага олиб келишмоқчи.

“Челси” Онана учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. Агар, “Аякс”ни ушбу сумма қониқтирмаса, “Челси” дарвозабонни харид қилишдан фикридан қайтадиган бўлди.

“Лестер” бразилиялик учун кураш олиб боради

 

Англиянинг “Лестер” жамоаси “Лилль” клуби ҳимоячиси Габриэл Магальяэс учун курашга киришди.

“Тулкилар” ўзларини бразилиялик футболчи учун курашда фоворит деб ҳисоблашмоқда. Сабаби, улардан ташқари Габриел учун курашаётган “Арсенал” ва “Eвертон”дан фарқли ўлароқ. “Лестер” келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

“Le10 sport” нашри берган хабарларга кўра, “Лилль” ўз ҳимоячисини 20-30 миллион атрофида баҳоламоқда.

Футолчининг ўзи келаси мавсумда бошқа жамоага ўтиш мақсадида клуб янги шартнома тузишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи ушбу мавсумда 21 та ўйинда иштирок этди ва хисобига 1 та гол ёзиб қўйди.

“Ювентус”га ҳужумчи керак

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда Игуаиннинг ўрнини ёшроқ тўпурар ҳужумчи билан тўлдирмоқчи.

“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, клуб шортлистида “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Габриел Жезуз бор.

Туринликлар бразлиялик форвордни шахсан Маурицио Саррининг илтимосига кўра харид қилмоқчи.

Агар “Манчестер Сити” ЕЧЛдан 2 мавсум қуруқ қолса, “Ювентус” Жезуз учун “шахарликлар”га 70 миллион евро таклиф қилмоқчи.

“Ювентус” Конселуни ортга қайтармоқчи

 

ТМWберган маълуморларга қараганда Жоа Конселу ёзда Италияга қайтиши мумкин. “Кўҳна сениора” португалиялик футболчини яна ўз сафида кўришни истамоқда.

Қанот ҳимоячиси айни дамда тўлиқлигича Гвардиоланинг талабларига жавоб бера олмаяпти. Катта эҳтимол билан клуб ёзда Жоауни трансферга қўяди. Футболчи учун шунингдек “Валенсия” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конселу “Ювентус”дан “Манчестер Сити”га 65 миллион евро эвазига ўтган бўлсада, янги жамоасига мослашиб кета олмади. Қаҳрамонимиз ушбу мавсумда атиги 10 та ўйиндагина майдонга тушди ва биборта ассисни амалга ошира олмади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:25, 22.02.2020.
Ўқилди: 10061 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.