Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Азар «Леванте»га қарши ўйинда жароҳат олди

Баҳо:
+ | -1

«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар Испания Ла лигасининг 25-туридан ўрин олган «Леванте»га қраши ўйинда (0:1) жароҳат олди.

Баҳснинг 67-дақиқасида захирага олинди ва майдонни тарк этар экан, оқсоқланиб майдондан чиқиб кетди. Захира ўриндиғида бельгиялик футболчининг ўнг оёғига муз боғлаб қўйилди. Ўйиндан кейин ҳам у стадионни чўлоқланганча тарк этди.

«У тўпиғидан зарба қабул қилди, дастлабки ҳиссиётлар ёмон. Азар эртага чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг маълум бўлади», – деди Зидан ўйиндан кейин.

"Реал"ни 26 февраль куни Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида "Манчестер Сити", 1 март куни эса Ла лига доирасида "Барселона"га қарши ўйинлар кутиб турибди.

Аввалроқ Азар жароҳат туфайли 2,5 ой майдондан ташқарида қолиб, сафга қайтганига 1 ҳафта бўлган эди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:26, 23.02.2020.
Ўқилди: 9173 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик