“Хумо” ташкил топган йилидаёқ плей-офф ўйинларига чиққанидан хабарингиз бор. Айни дамда жамоа мавсумдаги энг муҳим учрашувларда майдонга тушмоқда. Ушбу учрашувлар олдидан “қанотлилар” сардори мухлисларга мурожаат қилди.
Тошкентликлар ўзлари иштирок этаётган 1-Конференцияда 7-ўринни эгаллаган холда плей-оффга йўлланма олишгач, 4 кун давомида плей-оффдаги рақиблари ким бўлишини кутишларига тўғри келди. Якунда “Хумо”га рақиблик қилиши мумкин бўлган («Горняк», «Торос» ва «Нефтяник») жамоалар орасида “Торос” қолганлардан кучлироқ чиқди. “Торос” ўз дивизионида ғолиб чиқибгина қолмай, ўз Конференцияда иккинчи ўринни эгаллади.
Икки жамоа ўртасидаги илк учрашув яхшироқ статистика намойиш этган “Торос”нинг уй аренасида бўлиб ўтди. Тенг курашларга бой ўтган баҳсда рақибларимиз ўз имкониятларидан унумли фойдаланишди ва “Хумо”ни 3:0 натижаси билан таслим қилишди. Ушбҳу қарама-қаршиликдаги иккинчи ўйинда “Хумо” катта устунликка эришган бўлсада, фақатгина овертаймлардагина ғалаба қўлга киритилди. Ушбу сериядаги вазиятни тўлиқ ўзгартириб юбориши мумкин бўлган иккита учрашув (26-феврал,27-феврал) энди Тошкентдаги “Хумо арена”да бўлиб ўтади. Чорашанба кунги ўйин соат 19-00, пайшанба кунги учрашув 18-00да старт олади.
Александр Щербина, «Хумо» жамоаси сародир:
Ҳурматли мухлислар!
Сизлар бутун мавсум давомида бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватладингиз. Бу бизнинг ғалаба қозонишимизда катта кўмак берди. Сизлар бизнинг муздаги 6-ўйинчимизга айландингиз. Шайба киритиш керак бўлган чоғ хужумга, қийин вазиятда ҳимояга қайтишимизга кўмаклашдингиз.
Олдимизда мавсумнинг энг муҳим ўйини бизни кутиб турибди. Рақибимиз – “Торос” бир неча бор ВҲЛда ғолиб чиққан, бироқ бизни ортимизда нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистон турибди.
Биз бу ўйинларда фақат ғалаба учун музга чиқамиз ва биламизки сизлар бизни ёлғиз қолдирмайсизлар. Сабаби, нафақат биз, балки сиз азиз мухлислар учун ҳам плей-офф ўйинлари Тошкентга келмоқда. Сизларни 26 ва 27-феврал кунлари “Хумо Арена”да кутиб қоламиз. Келинг, бирга ғалаба қозономиз!”