Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси Джейми Каррагернинг фикрича, «қизиллар» мухлислари жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни камситишмоқда.
— Ўйлайманки, Муҳаммад Салоҳ дунёнинг юқори савияли футболчилари орасидан жой олади, лекин «Ливерпуль» мухлислари орасида уни камситадиганлари ҳам бор. Албатта, унинг жамоадаги биринчи мавсумида ўйини ёрқин чиқмади, аммо унга ҳеч ким бир мавсумда 47 та гол киритиш вазифасини қўймаганди. Агар мухлислар Александр-Арнольд, ван Дейк, Мане, Фирминоларга катта пул таклиф қилишса, улар йўқ деган бўларди. Улар ҳеч қачон Аллисон ёки ван Дейкни сотмаганлар, лекин сиз Салоҳ учун 130 миллион фунт таклиф қилсангиз, улар ўйланиб қолган бўларди. «Ливерпул»га яна битта ҳужумчи керак, чунки, Салоҳ Олимпиада, ундан кейин эса Африка Миллатлар Кубогига йўл олади. Манеда ҳам худди шундай ҳолат. Шунинг учун Еврокубок ўйинлари учун Дивок Оригининг ўзини олиб кетиш етарли эмас. Шу сабабли, жамоа футболчиларини сотиш ҳақида ўйламаслик керак, - Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.