Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Роналду уриниб кўради ёхуд «Лион»да имкон борми?

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz бугун бўлиб ўтиши кутилаётган “Ювентус” ва “Лион” ўйинига қисқача превью шаклида тўхталиб ўтади.

Аслида Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида кучсиз рақиблар бўлмайди. Шунга қарамай, ушбу жуфтликда ким мусобақани давом эттириши барчага аёндек… Дарҳақиқат, Италияда пешқадамлик қилаётган жамоа бугун Франция чемпионатида кучли 8 жамоадан бири бўлиш учун курашаётган клубга қаршилик қилади. Бундан ташқари, “Ювентус” ва Роналду ажойиб формага кириб олган.

Плей-оффгача босиб ўтилган йўл

“Лион” 5-турда “Зенит”дан мағлубиятни қабул қилиб олгач, мусобақани тарк этишга жуда яқин келган эди. Сўнгги турда “Олимпик” “РБ Лейпциг” билан ўйинда характер намойиш этди ва ўйин 2:2 натижаси билан якунлади. Нариги учрашувда “Бенфика” “Зенит”ни тор-мор келтиргани учун “Лион” кейинги босиқичга чиқди. Соддароқ қилиб айтганда, гуруҳ босқичида “Лион”нинг омади келгани учунгина кейинги босқичга чиқди.

“Ювентус” 4 та турдаёқ кейинги босқичга чиқишни уддалади. Гуруҳ босқичида Роналду эмас, Пауло Дибала жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди. Якунда туринликлар 16 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди.

Жамоалар қандай формада?

2020-йилда “Ювентус” 11 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек, клуб 2 та мағлубият ва 1 та дурангга ҳам имзо чекди. Янги йилдан сўнг “Верона” ва “Наполи”дан енгилган жамоа “Лион”га қарши ўйиндан олдин СПАЛни 2:1 натижасида мағлуб этди. Айни дамда жамоанинг энг яхши футболчисини Роналду Дибаладан “тортиб олди”.  Португалиялик футболчи сўнгги 10 та ўйинда 13 та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Лион” бугунги кунга келиб ички биринчиликда 7-11 поғонада бормоқда. “Ювентус”га қарши учрашув олдидан “Лион” ҳам меҳмонда ўйин ўтказди ва “Метц” дарвозасига жавобсиз иккита гол йўллади. Агар чемпионат борасида сўз кетса, “Лион” 5 та тур деганда эндигина ғалаба қозонганини қўшиб қўйиш жоиз. Ички биринчиликни ҳисобга олмаса, кубок ўйинларида жамоа чакки иштирок этмаяпти. Жамоа Лига кубоги финалини нақд қилган бўлса, ўтган хафтада Франция кубоги чорак финалида “Марсел”ни мусобақадан чиқариб юборди. Руди Гарсия мавсумни қутқариб қолиши учун ҳеч бўлмаса иккита кубокдан бирида ғолиб чиқиши талаб этилади.

Ўйин олди фикрлар
 
Руди Гарсия

"Биз “Ювентус” муаммолар туғдиришга руҳан тайёр бўлишимиз керак. Биз нафақат ҳимояда, балки бошқа позицияларда ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз шарт. Ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Сарри “Ювнетус”да “Эмполи” ва “Наполи”да кўрсатган тактикасидан фойдаланмоқда. У кучли тактик эканлигини қўшиб қўймоқчиман. Биз Роналдуни қўриқлаш учун махссус режа тузмадик. Сабаби, агар бундай ишга қўл урсак, Дибала ва Игуаинга ҳам шу услубни қўллашимизга тўғри келар эди. Биз “Ювентус”га қарши якдиллик билан ҳаракат қиламиз".

Маурицио Сарри

"Бизнинг мақсадимиз Скудетто бўлса, орзумиз — ЕЧЛ ғолиблиги. Баъзан ҳаётда орзулар кетидан қувиб мақсадни четга суриб ташлаш фойдали. Бу мусобақанинг муаммоси шундаки, унинг плей-офф босқичида ўйинлар жуда оз. Ҳар бир ўйин кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўйиши мумкин. “Лион” — хавфли жамоа. Уларда ажойиб техника ва тезкор йигитлар мавжуд. “Лион”нинг бу босқичга етиб келишини тасодифга йўймаган бўлар эдим. Бизни олдинда қизиқарли ва муросасиз ўйин кутиб турибди".

Тахминий таркиблар

«Лион» (4-2-3-1): Лопеш — Тете, Андерсон, Денайер, Марсал — Мендеш, Тусар — Терье, Ауар, Траоре — Дембеле.

«Ювентус» (4-3-3): Шчесни — Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро — Матюиди, Бентанкур, Рэмзи — Дибала, Куадрадо, Роналду.

Жароҳатлар

“Лион”нинг юраги ва етакчиси Мемфис Депай бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Жефф Рен-Аделлет, Юсуф Коне ва Рафаэл ҳам “Юве”га қарши ўйинни жароҳат сабабли ўтказиб юборишади.

“Ювентус”да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Масалан, мавсумни яхши бошлаган Мерих Демирал ўйинда иштирок эта олмаса, Хедира ва Дуглас Костада кичик жароҳатлар мавжуд. Шунингдек, Игуаинда ҳам кичик муаммо мавжуд.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:21, 26.02.2020.
Ўқилди: 7971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.