Football Italia нашрининг ёзишича, “Наполи” ҳужумчиси Хосе Кальехон ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Маълумот учун, Хосенинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Ҳозирча томонлар янги шартнома борасида келиша олишмади.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи хизматига бир қатор Ла Лига клублари қизиқиш билдирмоқда.