Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Ориф Толиповдан анонс: «Борнмут» – «Челси»

Баҳо:
+ | -

Лэмпард ва унинг футболчилари сўнгги учрашувни тезроқ унитишлари лозим. “Бавария”га қарши ўйин(лар)да натижа қандай бўлишидан қатъий назар бу ички чемпионатга таъсир ўтказмаслиги зарур. Акс ҳолда ҳаммаси қўлдан чиқиб кетиши мумкин. Гап келаси мавсум учун ЕЧЛ йўлланмаси ҳақида кетмоқда, албатта! Хавфли зона ёқасида кетаётган “Борнмут” бундай ҳолатда энг қулай рақиб эмас, мен сизга айтсам. Бунинг устига Эдди Хау шогирдлари “Стэмфорд Бридж”даги ўйинни ғалаба билан (0:1) якунлашганди.

Н’голо Кантенинг йўқлиги лондоликларнинг энг катта муаммоси экани кўриниб қолди. “Бавария” марказдан ўтишда умуман муаммо сезмаганини ҳаммамиз сездик. Шунингдек, мавсум аввалида олдинги чизиқдаги ўйинни белгилаб бераётган футболчилардан бири бўлган Кристиан Пулишич ҳам лазаретда. Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Буёғига “Челси” ўз луғатидан осон сўзини ўчириб тургани маъқул. Тақвим даҳшат! “Борнмут”дан кейин “Ливерпуль”, “Эвертон”, “Астон Вилла” ва яна “Бавария”. Жамоанинг бу ўйинлардаги ҳаракатини биргаликда кузатамиз. Бугунча “Борнмут”дан бошлаймиз.

Соат 20:00  
“Борнмут” – “Челси”
UzReport TV

Ориф Толипов.

Киритилди: 14:28, 29.02.2020.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.