АПЛнинг 28-турида Лондоннинг “Челси” клуби “Борнмут” клуби (2:2) билан дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг, “кўклар” бош мураббийи Франк Лэмпард ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйин қийин бўлишини кутгандик ва “Борнмут” биз кутган ўйинни намойиш этди. Аммо. “Челси”ютиши мажбур эди. Чунки, биз тўпни яхши назорат қилдик ва кўплаб вазиятларни содир этдик", — деди Лэмпард BBC Sportга.
"Маркос Алонсо ажойиб ҳафтани ўтказди, лекин мен чап қанот ҳимоячим тўпурарлар қаторида бўлишини хоҳламайман. Мен ҳужумкор футболчиларим гол уришларини хоҳлайман, аммо бу содир бўлмади" — деди Лэмпард.