Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Ҳайдовчи "Рубин"ни бошқа стадионга олиб борди

Баҳо:
+ | -

Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Қозоннинг "Рубин" клуби сафарда "Тамбов" клуби билан дуранг ўйнади. "Тамбов" клуби куздан бери уй ўйинларини Нижний Новгород шаҳридаги стадионда ўтказиб келмоқда.

Ушбу учрашув олдидан ғалати воқеа юз берди: Тамбовлик бўлган автобус ҳайдовчиси Леонид Слуцкий жамоасини бошқа стадионга олиб бориб қўйди. Ҳайдовчи Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилган стадионга бориш ўрнига, жамоани "Локомотив" стадиони томон бошлади.

Шу тариқа, "Рубин" клуби 50 дақиқа вақтини йўл учун сарфлади ва учрашув бошланишига 55 дақиқа қолганида стадионга етиб борди.

Бизнес Online нашрининг тарқатган хабарига қараганда, шу ҳайдовчи "Рубин" клубини ўйиндан бир кун аввал бўлиб ўтган машғулотидан сўнг, қозонликларни айнан янги стадиондан меҳмонхонагача олиб бориб қўйганди. Бироқ, у биринчи марта ёрдамчиси билан бирга автобус ҳайдаган ва ўзи стадион манзилини аниқлаб берадиган навигаторга нотўғри манзилни киритиб қўйган.

Қолаверса, "Рубин" клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Слуцкий ҳайдовчига нотўғри йўл билан кетаётганини айтишган, бироқ, ҳайдовчи тўғри йўл билан кетаётганини қатъиятлик билан айтган.

Киритилди: 10:33, 02.03.2020.
Ўқилди: 4001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.