Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Бектемир Мелиқўзиев олимпиадага бормайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -1

Бектемир Мелиқўзиев олимпиадага бормайдиган бўлди

Токио олимпиадасига саралаш мақомини ўтайдиган, Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё-Океания минтақалари саралаш мусобақасида Бектемир Мелиқўзиев иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда боксчининг вакиллари GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бектемир Мелиқўзиевга допинг сабаб қўйилган тақиқ 28 февраль куни бекор бўлиши керак бўлган. Аммо терма жамоа мураббийлар штаби спортчига тақиқ ечилмаганини айтган ва мусобақада иштирок эта олмаслигини билдиришган. Манба бу борада расмий хат ёки тегишли ҳужжатнинг нусхаси спортчида йўқлигини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев мусобақада -75 кг вазнда иштирок этиши лозим эди. Эндиликда унинг ўрнини Фанат Қаҳрамонов эгаллайди. Олдинроқ, Бектемир биринчи саралашда иштирок этмаслиги, унинг ўрни бўш туриши ва май ойида Францияда ўтадиган саралаш мусобақасида Мелиқўзиев иштирок этиши хабар қилинганди. Кейинроқ, саралаш мусобақаси ортга сурилган ва Бектемир Мелиқўзиев биринчи саралашдаёқ иштирок этиш имкониятига эга бўлгани маълум қилинганди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 18:45, 02.03.2020.
Ўқилди: 7156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.