Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Бокс бўйича лицензион мусобақага қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа старт олмоқда. 11 мартга қадар давом этадиган мазкур турнирда ушбу минтақаларнинг энг сара боксчилари баҳс олиб боришади.

Кеча мусобақага бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди ва ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуйидаги мусобақада иштирок этувчи боксчиларимиз таркиби ва уларнинг турнирдаги илк рақиблари билан танишиб оласиз:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сайид Муҳаммад (Покистон) / Алдомс Сугуро (Индонезия)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Акилбек Эсенбек уулу (Қирғизистон) / Гаурав Соланки (Ҳиндстон)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палисте (Филиппин)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ка Ва Чан (Гонг Конг) / Доминик Рое (Янги Зеландия)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин (Иордания)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Навоса Ята (Тувалу) / Пауло Аукусо (Австралия)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ториқ Роби (Ироқ)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Денис Латипов (Бруней) / Хвапёнг Сон (Ж.Корея)

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Амман шаҳрида 17 февралдан ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди. Мазкур машғулотлар якуни бўйича ушбу таркиб саралаб олинди.

Бугун кун давомида мусобақа доирасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Эркаклар:
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Осама Мажид (Иордания) (Тахминий бошланиш вақти: 20:50*)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева - Женнифер Чиенг (Микронезия) (14:10)

* - Вақтлар Тошкент вақти билан ва тахминан кўрсатилган.

Регламентга кўра, Осиё/Океания минтақалари учун ҳар бир вазн тоифасига турлича квота ажратилган. Ушбу турнирда лицензиялар қуйидаги тартибда тақсимланади:

-52 кг: 6 та ўрин
-57 кг: 6 та ўрин
-63 кг: 6 та ўрин
-69 кг: 5 та ўрин
-75 кг: 5 та ўрин
-81 кг: 5 та ўрин
-91 кг: 4 та ўрин
+91 кг: 4 та ўрин

Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:59, 03.03.2020.
Ўқилди: 4395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14469]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8107]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4393]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3595]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3426]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3184]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [3053]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2590]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик