Кириш Регистрация

Хоккей. ОХЛ, плей-офф. «Ҳумо» серияда ҳисобни тенглаштирди

Баҳо:
+ | -

Олий хоккей лигасининг плей-офф босқичида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг "Ҳумо" клуби бугун ўта қийин баҳсни ўтказди.

Тошкентликлар бугун Россиянинг "Торос" клубига қарши сериядаги 6-ўйинни ўтказишди. Нефтекамскликларга қарши бугунги баҳсда "Ҳумо"га ғалаба жуда зарур эди. Акс ҳолда чорак финалга рақиб жамоа йўл олар эди.

Биринчи бўлимга тугашига 3 дақиқа қолганида Яценко Иван жамоамизни олдинга олиб чиқди. Ўйин давомида устунлик ўзбекистонликлар томонида бўлди. Айниқса, учинчи даврда "Торос"нинг бирйўла икки хоккейчиси майдондан четлатилган пайтдаги устунликдан "Ҳумо" аъзолари фойдаланишди. Аксинча, учрашувнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқадан камроқ вақт қолганида россияликлар ҳисобни тенглаштиришди.

20 дақиқалик овертаймнинг биринчисида ҳисоб ўзгармади. Иккинчи овертаймда эса "Ҳумо" ғалабани илиб кетиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Рақиб томонидан ишлатилган қоидабузарлик туфайли "Торос" дарвозасига буллит белгиланди. Аммо Артём Воронин ушбу имкониятдан фойдалана олмади.

Шунга қарамай, орадан кўп ўтмасдан хоккейчиларимиз Максим Казаковни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборишди ва дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Торос" ва "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги серияда ҳисоб тенглашди — 3:3. Ҳал қилувчи баҳс 7 март куни Нефтекамск шаҳрида бўлиб ўтади.

Олий хоккей лигаси, плей-офф
"Ҳумо" - "Торос" - 2:1 (ОТ)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:35, 04.03.2020.
Ўқилди: 3553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик