"Наполи" "Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмунни ёзда сотиб олиши мумкин , деб хабар беради Corriere dello Sport нашри.
Нашрнинг хабар беришича, клуб вакиллари 25 ёшли эронлик футболчини кузатиб боришмоқда.
Шунингдек, уларнинг рўйхатида "Майнц" ҳужумчиси Жан-Филипп Матет ҳам бор.
Ушбу мавсумда Азмун барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.