“Атлетико” ҳужумчиси Альваро Мората Испания чемпионатининг 27-турида “Севилья”га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, 27 ёшли ҳужумчи 7 ўйинли голсиз серияга барҳам берди. Унинг голсиз серияси 630 дақиқа давом этди.
Маълумот учун, Мората сўнгги бор 22-турда “Бетис”га (2:1) қарши ўйинда гол урган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинда Мората 32-дақиқада пенальтидан гол уришга эришди. Жорий мавсум футболчи 23та ўйинда 8та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.