Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.

Эвертон” Максимен билан қизиқмоқда

 

“Англиянинг “Эвертон” жамоаси ёзда “Ньюкасл” жамоаси ҳужумчиси Аллан Сан-Максименни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда”,-деб хабар бермоқда “The Sun” нашри.

Франциялик футболчини қўлга киритишни шахсан Карло Анчелотти истамоқда. Бундан ташқари, Сан-Максимен билан “Кристал Пэлас” жамоаси ҳам қизиқиб қолган.

Футболчининг агенти трансфер масаласида фикр билдилрганича йўқ. Бугунги кунда Максименнинг трансфермаркетдаги нархи 25 миллион еврони ташкил этмоқда.

“Локомотив” “Интер” футболчисини олиб қолади

 

Россиянинг “Локомотив” жамоаси Жоа Мариунинг трансферини тўлиқ сотиб олишни истамоқда. Айни дамда ижара асосидан “Локо”да тўп сураётган португалиялик футболчининг ўзи ҳам Москвада қолишга қарши эмас.

“Темирйўлчилар” ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш учун 10 миллион евродан воз кечишга тайёр, бироқ “Интер” футболчини 18 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи учун “Бетис” ҳам даъвогар бўлиб турибди.

Стоунс Лондонга кўчиб ўтиши мумкин

 

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс ёзда ўз клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида “Taem Telk” нашри маълум қилган. Ҳимоячини жамоага олиб келишни шахсан Микел Артета истамоқда.

Артетанинг фикрича, Жон “Арсенал”нинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этишга қодир футболчи. Нашр берган хабарларга қараганда, трансфер июл ойида амалга ошади.

Айни дамда трансфермаркет портал Стоунсни 60 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ “Арсенал” Стоунсни арзонроққа қўлга киритишни режа қилган.

“Шпорлар” ҳимоячи излашмоқда

 

Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси ҳимоячи “Глазго Рейнжерс” ҳимоячиси Борн Баришич билан жиддий қизиқиб қолган. 27 ёшли хорват ёзда Лондон клуби клубига кўчиб ўтиши мумкин.

“ТheSun” нашри берган хабарларга қараганда, “Тоттенҳем” жамоаси ҳимоячининг ўйинидан шу қадар завқланган-ки, трансфер қиймати 3 миллион евро бўлган футболчи учун 22 миллиондан воз кечишга тайёр.

Дарҳақиқат, Борн бу мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. Ҳимоячи аллақачон 37 та учрашувда 14 та голли узатма ва 2 та голга муаллифлик қилишга улгурди.

“Сити” Агуэрони сотади?!

 

Таниқли “TheSun” нашри берган хабарларга қараганда, “Манчестер Сити” Серҳио Агуерони сотиб юбориши мумкин. Жамоа футболчининг клуб олдидаги ҳизматларини инобатга олган холда, еврокубокларсиз мавсумларда уни мажбуран жамоада ушлаб қолмоқчи эмас.

Шуниндек, клуб УЕФА қўйган тақиқ олиб ташланмаса, жамоанинг бир нечта етакчи футболчиларига ҳам бошқа жамоага ўтиш учун имкон яратиб беришини маълум қилган.

Аввалроқ аргентиналик футболчи жамоа билан тузилган шартнома ўз якунига етмагунига қадар жамоада қолишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Серхио 2011-йилдан бери “Манчестер Сити” таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳисобида 367 та учрашув 254 та гол мавжуд.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:07, 09.03.2020.
Ўқилди: 10987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.