Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Равшан Эрматов: «Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган»

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Лига Кубогининг янги мавсумида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари ҳам иштирок этади.

ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига Кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди.

"Ўзбекистон Лига Кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ҳам ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин. Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда", – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:18, 10.03.2020.
Ўқилди: 5406 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик