Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Увол бўлаётган истеъдод

Баҳо:
+ | -

Бугун 15 март. Дунёнинг энг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири, қобилияти даражасида баҳоланмайдиган Поль Погба таваллуд топган кун. Франциялик юлдуз кечаги Анелька воқеасининг ҳам, Дрогба воқеасининг ҳам давомига ўхшайди. Жамоасини излаётган ёки топган жамоасидан ҳам кетиб қолган истеъдод...

Сэр Алекс даврида Погба МЮдан “Ювентус”га равона бўлди. Туринликлар таркибида ҳозирга қадар энг яхши ўйинларини намойиш этди. Кейин каттароқ клубга кетгиси келиб қолди. Ё дунёнинг энг қиммат ўйинчиси номини тақдим этадиган клуб бўлса, кетавераман, деди. Кетди. Қизиғи, яна Манчестерга. Яна қизиллар томонига. Тушунаман, агар Сити томонига ўтганида ҳам унинг рейсидан мазмун топардим. Чунки Гвардиола жамоаси молиявий томондан кўпроқ таклиф қиладиган даражага чиқиб улгурганди. Ва янада қизиғи, ҳозирги ҳаракатлари билан яна кетмоқчи ва яна “Ювентус”га.

Ёшлигимизни эслаганимизда, вақт тез ўтиб кетганини ёдга оламиз. Хатоларимизни такрорлаганимизга кулиб қўямиз. Футболчининг майдондаги ҳаёти ҳам ёшлигимиз сингари ғўр ва тез ўтиб кетади. Поль ҳам кечагина келажакнинг энг юлдузли вакили бўлиши тахмин қилинадиган ёшда эди. 1993 йили туғилган йигит 20 ёшидаёқ ёшлар ўртасидаги мундиални ёндириб ташлагандаёқ ундан яқинда қўрқинчли келажак кутишга асосларимиз бор эди. Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритди, албатта. Лекин бу унинггина меҳнати билан эмас, Франциянинг таркиби ёввойилигидан эди.

Майли, қай ерга борса ҳам бахтини топсин, деб қоламиз. Зотан, унинг футболчилик фаолияти нафақат қисқа, балки ўрнини ҳам бошқалар эгаллаб олишларини бугунги МЮ мисолида кўряпмиз. Қобилият эътибори билан францияликнинг яқинига яқинлашмайдиган Бруно меҳнатлари эвазига Погба деган номни эсдан чиқартириб ҳам қўйди. Сульшер агар ўйнагиси келмаса, шундай истеъдод ўрни бўш қолиб кетмаслигини оммага кўрсатиб бўлди. “Ювентус”га бориб ҳам шу характерини кўрсатаверса, ўйлашимча, ҳозирда 27 ёшни қаршилаб қўйган юлдуз секин-аста сўниш босқичини ҳам бошлайди. Афсус.

Характерни бир четга сурсак, Поль дунёнинг энг идеал ярим ҳимоячиси эканлигини кўрамиз. “Юве”да Пирло, Видаль ва Маркизио каби мэтрлар билан ўйнагани учунми, кўп хусусиятларни ўзида жамлай олган. Майдон марказининг исталган ҳудудида ўйнай олади. Баъзан яккакурашларга чиқишини кўрсак, таянч зонасидаги ўйинларини кузатсак, Патрик Виера учранглиларга қайтиб келиб қолдими, деймиз. Яя Туренинг энг яхши даврларини ҳам унда кўргандек бўламан. Дешам уни орқароқда ўйнатганида, ишончли ҳаракатлари эвазига учранглиларнинг енгишларига ёрдам берганди. “Юнайтед”га келганида, янги Рой Кин келяпти, деб ҳам ўйлаганман. Ирланднинг хусусиятларини ҳам топса бўлади ундан. Қобилият эътибори билан эса, Поль кашф этилган пайтлари Зиданни ёдга соларди. Ҳа, шахсан маэстронинг ўзини.

Характерини кимдир Неймарга ўхшатади. Йўқ, мен ўхшатмаган бўлардим. Бразилиялик йигит ҳатто ўзига ёқмайдиган жамоада ҳам даражасидан жуда тушиб кетганича йўқ. “Барса”га қайтишни истаётгани ҳам ПСЖдан кўнгли тўлмагани, каталонияликлар таркибида роҳатлангани учун. Погба эса, “Юве”га нега қайтмоқчилигини-да билмайди. Худди ёш бола метро ичида у бекатдан бу бекатга тушиб, нариги вагонга югуриб юрганига ўхшайди.

Футбол Погбадан устун. Футбол Польдан каттароқларини ҳам жазолаган. Ҳозир, энг навқирон пайти ўзини йиғиб олмаса, бу эркатой юлдуз кейинчалик иккинчи Балотелли бўлиб аччиқ қисмат ичида йиғлаб қолиши ҳеч гап эмас. Истардимки, Погба ватандоши Анелька сингари охирида бўлса ҳам жамоасини топса. Тасаввур қилганимизда, либоси ярашиб турадиган жамоасини топса...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:13, 15.03.2020.
Ўқилди: 7795 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.