Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

РПЛ. «Ростов» «Локомотив»га ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади

Баҳо:
+1 | -

Россия чемпионатининг 22-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. «Ростов» ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилиб, имкониятни бой берди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 16-дақиқада гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Ерёменконинг узатмасидан кейин ҳамюртимиз дарвоза чизиғи олдидан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. "Темирйўлчилар" посбони Гильерме тўпни қайтарди. Орадан 5 дақиқа ўтиб "Локо" дарвозабони Элдорнинг 17 метрдан йўллаган зарбасини бартараф этди.

Москваликлар кутилмаганда ҳисобни очишди. Криховяк 30 метрлардан алламбало траектория билан зарба йўллади. Тўп эса тўсинга тегиб қайтдию, дарвозабоннинг бошига тегиб, тўрга бориб тушди.

"Локомотив" ҳисобни очиб олгач, "Ростов" иштиёқ билан олдинга ташланди, аммо кейинги мезбонлар кейинги 8 дақиқа ичида қарши ҳужумда яна 2та гол ўтказиб юборишди.

Иккинчи бўлим ўрталарида ҳакам москваликлар дарвоза томон пенальти белгилади. Попов ҳисобда фарқни биттага қисқартирди. Қолган дақиқаларда "Локо" ишончли ҳимояланиб, ғалабани ушлаб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" 41 очко билан 2-ўринга кўтарилган бўлса, "Ростов" 4-ўринга тушиб қолди.

Россия премьер-лигаси, 22-тур
Ростов – Локомотив 1:3 (0:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 34, автогол Песьяков, 0:2 – 38 Жемалетдинов, 0:3 – 42 Криховяк, 1:3 – 64, пенальти Попов.
Ростов – Песьяков, Хаджикадунич, Козлов, Осипенко, Чернов, Байрамян (Саплинов, 86), Норманн, Зайнутдинов (Долгов, 87), Еременко, Попов, Шомуродов.
Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Кверквелия, Хеведес, Рибус, Миранчук, Криховяк, Жоау Мариу (Магкеев, 73), Баринов, Жемалетдинов (Идову, 82), Эдер.
Огоҳлантиришлар: Хажикадунич (54), Норманн (86), Баринов (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:17, 15.03.2020.
Ўқилди: 3779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.