Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

УЕФА Евро-2020ни кўчириш учун клублар ва Лигалардан катта миқдорда пул талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

УЕФА юзага келган вазият туфайли Евро-2020ни бошқа муддатга кўчиришга тайёр. Аммо иттифоқ мусобақани келаси йилга кўчириш эвазига клублар ва Лигалардан 275 миллион фунт миқдорида компенсация талаб қилмоқда. Бу ҳақда"The Athletic" нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, УЕФА Европа чемпионатини 2021 йилга кўчириш учун кетадиган харажатларни шундай суммага баҳоламоқда. Бугун бўлиб ўтган йиғилишда ташкилот манфаатдор томонларга шундай сумма ҳақида сўз очмоқчи.

Аввал хабар бериб ўтилганидек, УЕФАга аъзо мамлакатлар вакиллари, Европа клублари ассоциацияси (ECA) ва Профессионал футболчилар халқаро федерацияси (FIFPro) видеомулоқот орқали конференция ўтказади ва Евро-2020ни кўчириш масаласида қарор қабул қилади. Шунингдек, турнирни шу йилнинг декабрь ойида ўтказиш варианти ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, 17 март кунги мажлисда тўхтаб қолган Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг қолган қисмини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Клублар ва Лигалар қандай қилиб бўлмасин ушбу мавсумни якунлаб қўйишни ният қилишмоқда. Чемпионатни охирига етказмасдан, ҳозирги ҳолатда ғолибни эълон қилиш эса жуда кўп муаммоларни юзага келтириб чиқаради.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:22, 17.03.2020.
Ўқилди: 4059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик